FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ “ҚАЛДИРҒОЧ”! МР3! БУНДАЙ ЭЛНИ ҚАЙДАН ТОПАСАН? 31.08.2015 08:01

 7T7A5862

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Ватан ҳақида куйлаган бир-биридан таъсирли тароналари халқ меҳрини қозонганлиги сир эмас. Санъаткор Мустақиллик айёмига туҳфа Ватанимизга бағишланган тароналардан иборат “Ватан мадҳи” мусиқий альбомини ҳам омма эътиборига тақдим этган. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

7T7A7142

Санъаткор Ватанимиз таърифидаги “Қалдирғоч” қўшиғини бу йил “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган тўлиқ жонли ижродаги “Ардоғимдасиз” концерт дастурида куйлаганида, (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) томошабинлар ҳам қўшиқ сўзлари такрорлаб, биргаликда куйлашган.

 7T7A7109

 Эй, қалдирғоч, қайга шошасан?

Чуғурлайсан, недан хафасан?

Айвонига ин солган қушни,

Кутган Элни қайдан топасан?

Бундай Элни қайдан топасан?

 

Инингдан хас тушса, авайлаб

Ўз ўрнига қўяди жойлаб,

Полапонинг учишин пойлаб,

Турган элни қайдан топасан?

Бундай Элни қайдан топасан?

 

Эй, қалдирғоч, Эй қалдирғоч,

Бундай юртга бағрингни оч!

Эй, қалдирғоч, Эй қалдирғоч,

Бундай элга бағрингни оч!

 

Бу бир элки, бағрикенг ҳотам,

Етти ўлчаб ташлайди қадам.

Бўлса ҳамки, дилида минг ғам,

Кулган элни қайдан топасан?

Бундай Элни қайдан топасан?

 

Эй, қалдирғоч, Эй қалдирғоч,

Бундай юртга бағрингни оч!

Эй, қалдирғоч, Эй қалдирғоч,

Бундай элга бағрингни оч!

 

Ўнта бўлса, ўрни бўлак, деб,

Бир кун бўлар, менга тиргак, деб,

Эл тинчига ўғлон керак, деб,

Туққан элни қайдан топасан?

 

Келмай қолса, уйига меҳмон,

Жони ҳалак, югурар ҳар ён,

Қуш сайраса, тунда туриб нон

Ёпган элни қайдан топасан?

Бундай Элни қайдан топасан?

 

Эй, қалдирғоч, Эй қалдирғоч,

Бундай юртга бағрингни оч!

Эй, қалдирғоч, Эй қалдирғоч,

Бундай элга бағрингни оч!

 

Эй қалдирғоч, қайга шошасан?

Эй қалдирғоч, қайга шошасан?

 ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 1) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ “ҚАЛДИРҒОЧ” МР3!

 

2) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ “ҚАЛДИРҒОЧ” МР3!