FATTOHHON.COM
« Все новости1 март баҳорнинг илк кунида, Киночилар уйи ва
“Алишер Навоий” киносаройида, кўпдан кутилаётган “Кўргим келади” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
БУ ФИЛЬМ ҲАҚИДА АВВАЛ ҲАМ МАЪЛУМОТ БЕРГАН ЭДИК. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Ҳар иккала премьерага кўплаб ижодкорлар ташриф буюришди.
Премьерани радиобошловчи Жамшид Ҳожиниёзов олиб борди.
Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар ва таништирилдилар.
Фильм режиссёри Жавоҳир Қосимов
Бош ролда актриса Дилноза Кубаева
Асосий ролларда Ҳусан Жўраев,
Шунингдек, Ёқуб Аҳмедов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Зуҳра Солиева, Бахтиёр Қосимов, Вазира Юнусова, Маҳфуза Боботиллаева, Муяссар Бердиқулова, Тўхтамурод Азизов ва бошқалар...
Фильм саундтрекини хонанда Севара Назархон ижро қилган. Шунингдек, фильмда бош қаҳрамон хонанда бўлганлиги учун унинг қўшиқларидан фойдаланилган.
Таништирув ўтгандан сўнг, сўнг сўз актриса Дилноза Кубаевага берилди. Дилноза Кубаева барчага “меҳру муҳаббатингиз учун ташаккур” дея миннатдорчилик билдирди.
Сўнг, фильм намойиши бошланди.
Фильмда хонанда аёлнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Бошқалар бахтли, деб ўйлаган аёлнинг аслида ҳаётидаги синовлари, фарзандининг оғир хасталигию, бахтсиз тасодиф сабаб қилган қотиллиги, оғир операция вақти фарзандининг ёнида бўлолмаганлиги, томошабинларни таъсирлантирди.
Фильмнинг муваффақияти, профессионаллик, актёрлик ансамблининг тўғри танланганлиги, танланган мавзуни мукаммал даражада очиб берила олинганлигидир.
Фильмда ҳаттоки эпизодик роль ижрочилари ҳам ўз роллари маҳорат билан ижро қилишган.
Актриса Дилноза Кубаеванинг роли жуда ҳам таъсирли чиққан.
Фильмда илк бор суратга тушган Ҳусан Жўраев ҳам ўз ролини жуда ишончли ижро қилган.
Фильмда инсонийлик туйғуларига кенг ўрин берилган бўлиб, ҳалоллик ва софлик улуғланган.
Юз марта гапиргандан фильмни кўрган яхши, “Кўргим келади” фильми ҳозирда юртимиз кинотеатрларида намойиш қилинмоқда!
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова