FATTOHHON.COM
« Все новости“Афрўз” гуруҳи йигитлари ва хонанда Муниса Ризаева Бали оролида, клиплар суратга олдириш билан банд бўлишди.
“Афрўз” гуруҳи кетма-кет 2 та янги қўшиқларига режиссёр клипмейкерлар Мирмақсуд Охунов ва Рустам Муродовларга клип суратга олдиришди.
Биринчи қўшиқ “Шалола” деб номланади ва шеъри Элдор Қаюмовга аранжеровкаси эса Жасур Бадалбоевга тегишли.
Иккинчи қўшиқ ўзгача номланади, яъни “Ла ла ла”. Бу қўшиқнинг шеъри ва аранжеровкаси Бобур Умаровга тегишли.
Клипларни суратга олиш жараёнлари табиат қўйнида, соҳил бўйларида кечди!
“Афрўз” гуруҳи йигитлари клипларни суратга олдириб бўлгач, ҳозирда Малайзиянинг пойтахти Куалампурдалар.
Хонанда Муниса Ризаева эса, аввал хабар қилганимиздек, “Убеги” қўшиғига клип суратга олдирди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Шунингдек, Муниса Ризаева “Афрўз” гуруҳи йигитлари билан дуэт ҳам куйлашга улгурди. Бу дуэт ҳозирча сир сақланмоқда! Тез орада янгилик бўлиши кутилаётган ажойиб дуэт ҳам, клипи билан томошабинлар эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда!