FATTOHHON.COM
« Все новости5 сентябрь куни “Алишер Навоий” киносаройида режиссёр ва оператор Иқбол Мелиқўзиевнинг “Куёв жўра” комедия жанридаги фильми премьераси бўлиб ўтди.
Фильм премьераси олдидан киносаройда анъанага кўра кичик мини концерт бўлиб, унда хонандалар Жаҳонгир, Диёр Маҳкамов, ҳамда Азиза Низомова ўз қўшиқлари билан томошабинларни хушнуд этишди.
Премьерани журналист “Дийдор ширин” кўрсатуви бошловчиларидан бири Анвар Азимов ҳамда, актриса ва дизайнер Шахзода Муҳамедова олиб боришди.
Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилдилар.
Фильм режиссёри Иқбол Мелиқўзиев
Ролларда: Муҳаммадисо Абдулхайиров, Ҳосият Ҳусанова, Шоҳида Узоқова, Асқар Ҳикматов, Шаҳзода Муҳамедова, Зуҳра Солиева ва бошқалар.
Фильм воқеалари бир йигитнинг уйланиш масаласи атрофида юз беради. Агар инсоннинг ўзида бир нарсага ҳоҳиш бўлмаса, унга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Лекин, уйланишга ҳоҳиши йўқ йигитнинг уйланишига-чи, куёв жўра ёрдам бера оладими? Ота-онанинг орзулари амалга ошадими?
Буни албатта, фильмни кўриб билиб олиш мумкин!
“Куёв жўра” фильми 6 сентябрдан кинотеатрларда намойиш этилмоқда!