FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев ўзининг яккахон концертига тайёргарлик кўриш билан бирга, янги қўшиқларидан бирига клип ҳам суратга олдирди. “Қизил гул” деб номланган бу янги қўшиқнинг сўзи Рислиғой Ҳотамовага, мусиқаси эса Мусахон Нурматовга тегишли.
Сен ким учун очилдинг, эй қизил гул?
Атринг бунча сочилди-ей, қизил гул...
Сени кўриб, армондаги севгимни
Занжирлари ечилди-ей, қизил гул...
Нафасингни сеҳридан сел бўлганим,
Бахтиммиди, дардми, сени кўрганим,
Саҳрони ҳам ёндиради куйганим,
Жонимдан жон узилди-ей, қизил гул...
Мен севгидан кечдим деган дил эди,
Манзилимга етдим деган дил эди,
Яна севай деди, яна шу деди,
Такрор қасам ичилди-ей, қизил гул...
Кел, меҳрингни даргоҳидан соя бер,
Юрагимга завқ бергин-ей, нола бер,
Мен ғарибга яна битта чора бер,
Қанча гуноҳ кечилди-ей, қизил гул...
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
Қўшиқ учун миллий йўналишдаги клипни “9999” студиясидан Ҳуршид ва Нодир Собировлар суратга олишди.
КЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!