FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОЙХОННИНГ ОШХОНАСИ”ДАН “РОГАЛЕТТО” ЛАР (РОГАЛИКЛАР)! 06.03.2014 10:04

 16

“Ойхоннинг  ошхонаси”дан бу гал жуда мазали ширинлик тайёрлашни ўрганишингиз мумкин!  

Нима учун бу ширинликни “Рогалетта” дейилишининг сабаби ҳақида Ойхон: - Қашкадарёлик бир меҳмонимиз шева туфайли “рогалик” дея олмай, “рогалетта қилопсизми?” деган. Шу-шу, биз ҳам оилавий “Рогалетта” деймиз!


Керакли маҳсулотлар:
Тухум 1 та

Хамир ун:
200 гр маргарин
400 гр ун
Бир чой қошиқ туз
Икки ош қошиқ шакар
Озроқ совуқ сув

Начинкасига:
(Таъбга кўра начинкани ўзгартиришингиз мумкин.

Ойхон: - Мен макни танладим!)
Шакар
Мак 4 пачка

Қиём учун:
1 пиёла шакар
1 чашка сув

 

Тайёрланиши:
Унни элакдан ўтказинг.

2

Маргаринни қирғичдан чиқазинг, сўнг қўлингиз билан бир-бирига ишқаланг.

3


Шакар ва туз қўшинг.

4

Оз-оздан совуқ сув солиб, юмшоқ хамир қоринг ва

6

30дақиқага холодильникка олиб қўйинг.

5


Тайёр хамирни 4 та зувалага бўлинг.

7 


Ун сепиб зувалани ёйинг.

9

Шакар ва мак сепиб, 12 га бўлинг.

10

11

Ҳар бир бўлакчани четдан ўртага думалатинг.

12


“Рогалетта”ларни листга териб чиқинг ҳамда тухум сариғи суртиб,

13

150 градусда қиздирилган духовкага 40-50 дақиқага солиб қўйинг.

14


“Рогалетта”лар қизара бошлаганда, тоғарага шакар ва сув солиб қиём тайёрланг.

15


Тайёр рогаликларни қиёмда яхшилаб “чўмилтириб”, дасурхонга тортинг.



16 ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!

img_0053_novyy-razmer

КЕЛГУСИ САФАР ЯНА ПАЗАНДА “ОЙХОННИНГ ОШХОНАСИ”ДА КЎРИШГУНЧА!