FATTOHHON.COM

« Все новости

БАЙРАМ КУНИ АЁЛЛАР УЧУН ЭНГ ЯХШИ СОВҒА? 08.03.2014 09:20

43f6585f7ea9

1. Илк марта қачон 8 мартга совға олгансиз ва у нима эди?

2. Байрам куни нимани ҳис қиласиз?

3. Илк марта фарзандингизданг олган совғангиз?

4. Турмуш ўртоғингизни шу куни қилган ўзгача бир сюприз совғаси?

5. Аёл киши учун энг яхши совға, нима деб ўйлайсиз?

  __Shahzoda_(14)

Хонанда Шахзода

1. Биринчи марта 8 мартга қачон, қандай совға олганлигим ёдимда йўқ, эслай олмайман, тўғриси, чунки, жуда кўп совғалар оламан.

2. Бу куни ўзгача бир нарсани ҳис қилмайман. Мен учун 8 марта оддий байрам. Мен байрамлардан Янги йилни кўпроқ яхши кўраман.

3. Ўғлим Солиҳ 5-6 ёшларида қоғоздан аппликация қилиб, гул ясаб менга совға қилган. Бу мен учун ҳам кутилмаган, ҳам қувончли ва энг эсда қоларли совға бўлган! Уни ҳалигача, асраб қўйганман, чунки бу фарзандимнинг менга бўлган илк совғаси, меҳри ифодаси, эътибори эди! Солиҳ ҳозир ҳам менда жуда чиройли ва романтик совғалар қилишни жуда яхши кўради.

4. Турмуш ўртоғим жиддий, мулоҳазали инсон. У киши доим керакли ва буюмлар ҳадя қилишни ёқтирадилар. 8 мартга менга қилган энг биринчи совғалари, бу олмос кўзли узук бўлган. Лекин, у кишининг ёнимдалиги ва бахтли эканлигимиз, мен учун энг қадрли, тақдир туҳфаси, деб биламан.

5. Аёл киши учун энг яхши совға бу, менимча, яхши кайфият! Чунки, қандай қимматбаҳо совғалар қилманг, ҳаттоки осмондан юлдузни олиб берсангиз ҳам, шуни яхши кайфият билан тақдим қилмасангиз, ёки ўзингизни ҳам кайфиятингиз яхши бўлмаса, қандайдир татимайди. Шунинг учун ҳам, энг яхши ва энг катта совға, менимча, ҳамиша яхши кайфият, муҳаббат ва эътибор! Ҳар қандай қимматбаҳо совғалар, буларнинг ўрнини боса олмайди, ўйлайманки, ҳар қандай аёл менинг фикримга қўшилади.

  UH1A1701_новый размер

Актриса Райҳон Уласенова

1. Албатта, уйда яқинларнинг совғаларидан ташқари, мактабда ўқиётган вақтимда синфдошлар байрамда гуллар, торт совға қилишарди.

2. Шу куни байрамона кайфиятни ҳис қиламан! Чиндан ҳам гўзал байрам.

3. Ўғлим Азизбек 2 ёшида пластелиндан ўйинчоқ ясаб совға қилган! Мен учун жуда қувончли бўлган. Ҳали ҳануз дадасидан биринчи бўлиб, менга совға олиб яшириб қўяди. Мен ширинликни ёқтирганим учун, ширинлик олишга ҳаракат қилади.

4. Ҳар сафар кутилмаган сюпризлар қиладилар. Бу гал ҳам қандай сюприз қилишларини кутяпман! Ўтган йили, 8 март арафасида, менга “Келинлар либоси” салонини совға қилганлар!

5. Энг яхши совға, бу яхши кайфият, деб ўйлайман. Нафақат, байрам куни, балки ҳар куни! Чунки, совғалар, буюмлар келади-кетади, ширинликлар ейилади, гуллар вақти келиб сўлийди! Лекин, яхши кайфият нафақат инсонга нафақат куч бағишлайди, балки яхши таъсир қилади! Шунинг учун ҳам, менимча, энг яхши совға, бу эрталабдан кайфиятнинг яхши бўлиши!

  uh1a6443_novyy-razmer_1

Хонанда Гули Асалхўжаева

1. Болалигимда ёдимда қолгани, дадамлар доим 8 март байрамидан олдин совғалар олиб келиб, яшириб қўйган бўлардилар ва байрам куни бизни табриклардилар. Биринчи ёдимда қолгани, дадам шу куни жуда чиройли қўғирчоқ ҳадя қилганлар!

2. Шу куни аёлларга бўлган эътибор, айниқса, оилангиз, яқинларингиз томонидан эътиборни ҳис қиласиз! Мен бу куни совға кутмайман. Байрам совға учун бўлмайди-ку. Барибир байрам куни ўзингизни бошқача ҳис қиласиз.

3. Фарзандларимдан олган илк совғам, иккинчи фарзандим Жавоҳир 2 синфда ўқиётган вақтида, мактабига берган пулларимдан йиғиб, менга тошли билакузук ҳадя қилган! Жуда хурсанд бўлганман, чунки фарзандим, мени хурсанд қилиш учун сотиб олганига қувонганман. Ҳалигача, асраб қўйганман.

4. Бизнинг оилада қиз бола йўқ. Турмуш ўртоғим ўзлари, шу куни менга сюприз қилиб, зўр таом пишириб берадилар!

5. Аёл киши учун энг катта совға, бу оиласининг тинчлиги! Оиласи тинч бўлса, фарзандлари соғ-саломат, умр йўлдоши ёнида эканлиги, оиласининг бахти, фарзандларининг камолини кўриш, энг биринчи, катта ва яхши совға, деб ўйлайман!

  img_0993-kopi_novyy-razmer_1

Раъно Шодиева актриса

1. Мактабда шундай одат бор-ку, синфдошлар ҳаммаси пул йиғиб, қизларга совғалар олиб, ҳадя қилишарди. 5 синфдалигимизда, синфдошлар шу одатга амал қилиб, қизларга будильник соат совға қилишган. Ўша пайтда шундай соатлар энди урф бўлганди.

2. Тўғрисини айтсам, ҳеч нарсани кутмайман. Чунки, турмуш ўртоғим ҳеч қачон мени хафа қилмаганлар. Ҳар гал байрам, байрамдек ўтади. Айниқса, туғилган кун, аёллар байрами энг олий даражада ўтади! Шунинг учун, бу нарсани ўйлашим ҳам шарт эмас! Биламан, доим зўр ўтади, ўзимга ёқадиган совғалар қиладилар. Бунга шубҳа ҳам қилмайман.

3. Аёл киши ҳар доим фарзандидан биринчи қадамини, биринчи сўзини ва ўзи кичик қўлчалари билан биринчи ясайдиган нарсасини доим кутади. Менинг ҳам фарзандларим илк марта, боғчада, қўлларига клейлар ёпишиб, ўзининг кичик қўлчалари билан тайёрлашган совғаси, открытка, рангли қоғоздан қилинган лола гуллар, мен учун жуда қадрли бўлган! Мен фарзандларимнинг шундай совғаларини йиғаман ва ҳалигача сақлаб юраман.

4. Ҳар доим сюрпризлар қиладилар. Менга ёққани, ҳомиладор вақтимда, 8 март куни мени кайфиятимни кўтариш учун, турмуш ўртоғим, соат тонгги 06.00 дан қўшниларим билан кўпчилик бўлишиб, ётоғимга кириб, қоғоз салютлар отишиб, табриклашган! Турмуш ўртоғим шундай кутилмаган сюпризлар қилишни жуда яхши кўрадилар.

5. Аёл киши учун энг яхши совға, бу эътибор! Ёдимда, ўзим онамларга, акам билан шундай бир ўзгача совға қилганмиз. Ўшанда, мен 8 ёшларда эдим. Акам эса, мендан 3 ёш катта. Ойимлар ўша вақтда жуда кўп сафарларда бўлардилар. Биз акам икковимиз ойим йўғида, уйларни ўзимиз яхшилаб, тозалаб, ўзимиз қўлдан келганча, чиройли қилиб безатиб, кечки овқат тайёрлаганмиз! Акамнинг ўзлари, чиройли кийиниб, онам учун официант бўлиб, хизмат қилганлар. Мен эса, ошпаз бўлганман, худди ошпазларга ўхшб кийиниб ҳам олганман! Кечки овқатдан сўнг, онам учун акам иккимиз концерт кўрсатганмиз! Онам жуда хурсанд бўлганлар! Ўзи ота-онам доим бизга, “қўлингиздан келган совғани қилинглар, ўзингиз фантазиянгизни ишлатиб, ўйлаб совға қилинглар” дейишади. Биз ҳам, шунга амал қилганмиз. Ҳозир мен ҳам фарзандларимга худди шундай дейман. Ўғлим ҳозир 16 ёшда ва совғаларни барибир сотиб олади. Қизим эса, ҳалигача ўзи ўз қўли билан, ўйлаб, тайёрлаб совғалар қилади.

  841589729

Наргиза Абдуллаева

1. Мактабда ўқиётган вақтларимизда, синфдошлар қизларга катак дафтарлар совға қилишарди. Биз мактабда ўқиётган вақтлар совға бериш, унчалик ривожланмаганди, десам ҳам бўлади. Кичкинагина қуёнчалар бўларди. Ундай катта совғалар, ўйинчоқлар, атирлар бериш йўқ эди! Бунақа нарсалар бериш, уят ҳисобланарди.

2. Байрамлардан мен 8 мартни бошқача кутаман. Шу куни ҳаттоки, жонсиз нарсалар ҳам, аёлларнинг кўнглини олишга, қувонтиришга шай бўлиб, қараб тургандек туюлади. Айниқса, 8 марта деганда, кўз олдимга фақат лола келади. Ҳамма гуллар чиройли, лекин мен учун лола гулидек нафис гул йўқ! Лола, ҳамма гуллар каби қишин-ёзин бўлмайди. Бир чиқадию, ўз гўзаллигини намойиш қилиб, ўзини эслатиб қўяди. Лекин, ўшанда ҳамманинг эътибори унда бўлади. Гуллар кўп бўлса ҳам, айнан Лолани оласиз! Чунки, Лола кам. Лолани аёл кишига ўхшатаман.

3. Илк марта Муҳаммадсодиқ ўғлим, менга боғчада, қоғоздан сават ичида гул ясаб келган! Болам боғчага 1 ёшу 10 ойлигида чиққанди, 2 ёшга тўлар-тўлмас, 8 март куни келиб қолиб, боғчада боғча опалари билан шу совғани ясаганди. Шу совғани ҳалигача сақлаб қўйганман! Ўша куни келиб, ўз қўли билан “Ойижон, байрамларингиз билан!” деб табриклаганда, жуда бошқача бўлган!

4. Мен ҳар қандай совғадан ҳам кўра, гулларни кўпроқ яхши кўраман! Аёл кишига нималар ёқмайди? Тўғри, чиройли совғалар ёқади. Аммо, гулнинг ўрни бошқача! Энг асосан, гул! Ҳамма нарсанинг ўрнини босадиган нарса, бу гул! Икки оғиз ширин сўз! Ҳали ҳеч ким табрикламай туриб, сизни табрикласа, бундан бошқа нарса керак эмас! Турмуш ўртоғим буни биладилар. Ҳаттоки, аввал сал аразлашиб, қолган бўлсак ҳам, байрам уни ярашиб, албатта, гул ҳадя қиладилар!

5. Авваламбор, ширин сўз! Ҳамда, бир дона бўлса ҳам, гул! Бир дона гулни, ширин сўз билан, “аёлим, мана бу сенга” деса, бошқача бўлади. Тўғри, бир хиллар тилла тақинчоқ, буни, уни олиб беринг, дейишади. Лекин, мен бундай нарсаларга қизиқмайман, тўғриси. Менга кўпроқ ошхона жиҳозлари маъқул. Лекин, байрамми, бошқа кунми, ширин сўз билан, бир дона гул, яхши совға, кайфиятингиз ҳам кўтарилади.

 img711_41173

Актриса Жамила Ғофурова

1. Биринчи марта 8 мартга совғани болалигимда дадамдан олганман. Оппоқ, юмшоқ айиқча совға қилганлар.

2. Шу куни мен ўзимни ўзгача ҳис қиламан! Ажойиб кун! Мен байрамларни ёқтираман. Айниқса, Мустақилликни, салютлар отилишини яхши кўраман.

3. Қизчам эндигина 4 ёшга тўлди. Ҳали совға қилишни билмайди.

4. Менга антиқа совғалар ёқади, масалан, тилларанг қафасдаги қуш ёки аквариумда балиқча. Баъзи аёллар, тилла, машина ёки қимматбаҳо буюм, дейишлари мумкин. Лекин, мен бу нарсаларни турмушга чиқишимдан аввал кўриб бўлганман, ўзимни ҳам сотиб олишга қурбим етади. Шунинг учун ҳам, мени ҳайратга соладиган совғаларни ёқтираман. Майли, қимматбаҳо бўлмасин, аммо, антиқа, мени ҳайратга соладиган ва мен кўрмаган совға бўлсин! Афсуски, турмуш ўртоғим менга бундай совға қилмаганлар.

5. Аёл киши учун энг яхши совға? Мен учун яқинларимнинг доим ёнимда бўлишлари, соғ-саломат ва бахтли эканликлари, энг катта совға!

 1

Камола Орипова дизайнер (хонанда Мўмин Ориповнинг рафиқаси)

1. Мактабда ўқиётганимда, 7 синфлигимда синфдошлар кружка билан гул совға қилишган.

2. Бу куни хурсандчиликни ҳис қиламан. Ҳамма аёлларни чиройли ва бахтли бўлишларини ҳоҳлайман ва ният қиламан. Барибир бу кун аёлларнинг байрами, хурсандчилик, баҳорий кайфият, деб биламан. Шу куни ҳар бир аёл, қиз бахтли бўлишини чин дилдан ният қиламан!

3. Ўғлим Билолхўжа ўтган йили Бувисининг бошчилигида гулдаста совға қилган! Ўғлимни биринчи байрамга қилган совғасидан жуда қувонганман.

4. Мўмин акамлар билан энди бир-биримизни ёқтиришимизни бошлаган вақтлар, ҳали бир-биримизни ёқтиришимизни билмас эдик ҳам. Жуда чиройли дамлар эди. Ўшанда, менга бир дона катта голланд атиргулини ҳадя қилганлар! Энг қадрли ва ёдимда қолган совға ўша бўлган! Чунки, бу Мўмин акамларни менга қилган илк совғаси эди! Оилавий ҳаётимизда ҳар бир кун байрам эди, шунинг учун бирор кун бир алоҳида кун бўлиши, байрам бўлиши шарт эмас эди! Бир-биримизни жуда қадрлардик. Лекин, бир гал жуда бир ўзгача сюрприз қилганлар, “Қозоғистонга гастролга кетдим” деганлар, гастрол қолдирилиб, кетмай қолганлар ва эшигимнинг олдида турганлар. Мен эса, ишонмаганман! “Алдаяпсиз, ахир кетгансизу” десам, “Эшик тагида турибман” деганлар. Кейин қарасам, ростдан ҳам турган эканлар! Қувониб кетганман.

5. Энг яхши совға аёл киши учун, бу эътибор!

 P1390277_новый размер

Замира Бешимова актриса

1. Агар уйдагилардан олган совғаларимни ҳисобга олмаса, 5 синфдалигимда мактабда синфдошларим, ҳамма қизларга гул билан кичкина-кичкина ўйинчоқлар совға қилишган. Уйдагилардан эса, 3-4 ёшимдан буён совға олиб келаман. Ойимлар байрамда, албатта нимадир совға қиладилар.

2. Бу куни менга оилавий байрам, доим ойимлар билан бирор ерда ўтирамиз. Бу куни байрамни ҳис қиламан. Аёл эканингизни ҳис қиласиз ва ўз яқинларингизни кўнглини олишга ҳаракат қиласиз.

3. Фарзандим Шокиржон 2 ёшлигида боғчада боғча опалари совға открытка ясаттиришган эди. Ўшани совға қилган, жуда хурсанд бўлганман. Уни рамкага солиб, фарзандимнинг биринчи совғаси, деб сақлаб қўйганман!

4. -

5. Совғани қиймати эмас, сиз учун ўйлаб, қидириб, айнан Сизга ёқадиган нарсани олиб келинганлигини ўзи энг катта совға, деб ўйлайман. Чунки, 5 дақиқа қолганда, шунчаки сотиб олинган энг қиммат совғадан кўра, 2-3 ойлаб тайёрланган, ўз қўли билан ясалган, ёки ўйлаб қилинган совға қадрлироқ бўлади, деб ўйлайман. Сизга мос келадиган, кўнглингизга яқин совға бўлса, кўпроқ эсингизда қолади. Шу Инсон мен учун шу нарсани тайёрлабди, деб эслаб юрасиз. Ўзим боғча вақтларида, нималардир чизиб, ясаб онамларга совға қилардим. Мактаб вақтларида эса, овқатланишга берилган пулларни йиғиб, катта гулдаста сотиб олиб, совға қилганман.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова