FATTOHHON.COM
« Все новостиХонандаликдаги ижодини ҳам фаол давом эттираётган Ойхон Ифорзода янги “Бизни ёмон дейдилар” деб номланган қўшиқ куйлади. Бу янги қўшиқ сўзи халқ оғзаки ижодига мансуб бўлиб, машҳур лапарнинг тўртлигини олиб, уни мантиқий давом эттирилган. Матн муаллифи Гулбаҳор Мўминова. Ғоя эса, Иқбол Муҳаммадга тегишли.
Ойхон Ифорзода бу янги қўшиғига видеоклип ҳам суратга олдирди. Клип трек тарзида суратга олинди. Клипни DigitalStory жамоаси суратга олди. Клипда Ойхоннинг имиджи устида дизайнерлар Дилноза Умирзақова ва Kamila Mi (Ойхон Ифорзоданинг келинойиси) ишлашди.
Ойхоннинг клипдаги имиджида миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган.
Клипни суратга олиш жараёнида Ойхон Ифорзоданинг оила аъзолари, онаси ҳамда синглиси Зулайҳо ҳам иштирок этишди.
Клип тез кунларда тайёрланиб, томошабинларга тақдим қилиниши кутилмоқда.