FATTOHHON.COM

« Все новости

ТОМОШАБИНЛАР ТОҲИР СОДИҚОВ БИЛАН БИРГА КУЙЛАШДИ! 09.03.2014 16:51

 Foto (44)

«Болалар» гуруҳи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов 7,8,9 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг “Болалар шоу” концерт дастурини ўтказди. Концерт 3 D Мейпинг шоу тарзида ўтди.

Foto (1)

Концертни хонанда Самандар Ҳамроқулов олиб борди.

Foto (84)

3 кунлик концерт дастурининг ҳар бир куни ўзгача бўлди!

Foto (88)

Концертда Тоҳир Содиқов мухлислар сўраган барча қўшиқларни жонли ижрода куйлаб берди!

Foto (86)

Бутун зал хонанда билан биргаликда куйлади!

Foto (4)

Барчага севимли хит қўшиқлардан сўнг, хонанда ўзининг янги мусиқий альбомидаги янги қўшиқларини ҳам тингловчиларга тақдим қилди.

Foto (10)

Концертда томошабинлар талабларига биноан, “Севаман”, “Соғиндим”, “Кўзинг маъюс”, “Нега мен сенсиз”, “Кўзи хумор”, “Сен айтардинг”, “Девочка-магнит”,  “Менинг дўстим”, “Эски шаҳар”, “Кел яшайлик биз бирга”, каби кўплаб хит қўшиқлари билан бирга, хонанда янги мусиқий альбомидан   “Хоразм гўзали”, “Алвидо”, “Изҳор”,  қўшиқларини ижро қилди.

Foto (42)

Шунингдек, хонанда Энрике Иглесис репертуаридан ҳам инглиз тилида қўшиқ тақдим қилди.

Foto (65)

Foto (66)

3 кунлик концертда ҳар куни биттадан махсус Америкадан келтирилган 3 та гитара, махсус лоторея ўтказилиб, лоторея ғолибларига совға қилинди!

Foto (55)

Foto (64)

Саҳнада лотореянинг ўтказилишида иштирок этган “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов ҳам,

Foto (70)

Foto (72)

Foto (76)

Тоҳир Содиқовнинг талабига кўра, жонли ижрода қўшиқ куйлаб берди!

Foto (68)

Жаҳонгир Позилжонов ҳам лоторея ўтказиб, ғолибга доира тақдим қилди.

Foto (32)

Foto (33)

Концертда Тоҳир Содиқовнинг бир нечта шогирдлари,

UH1A3613_новый размер

жумладан жияни Жавоҳир Содиқов ҳамда,

Foto (38)

ёш хонанда Жасур Ғойипов ҳам томошабинларга ўз қўшиқларини тақдим қилишди.

Foto (12)

Концерт давомида Тоҳир Содиқов бир неча бор аёлларни 8 март байрами билан табриклади!

Foto (80)

Foto (81)

Концерт ёрқин ва ўта файзли ўтди! Томошабинлар Тоҳир Содиқов билан бирга куйлаб, рақсга тушишди!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фото X Frame media production студияси Аҳрор Назиров

Foto (94)