FATTOHHON.COM
« Все новости9 сентябрь куни режиссёр ва оператор Абдувоҳид Ғаниевнинг “Ака” фильми премьераси бўлиб ўтди.
Фильм премьераси олдидан анъанага кўра, фильмнинг ижодий гуруҳи саҳнага таклиф этилиб, таништириб ўтилди.
Фильмнинг постановкачи режиссёри Абдувоҳид Ғаниев
Режиссёр Дилбар Юсупова
Оператор Истеъдод Усмонов
Рассом Муҳаммадали Раҳимов
Ролларда: Улуғбек Қодиров,
Акбархўжа Расулов, Матёқуб Матчонов,
Саида Раметова,
Муқаддас Саъдуллаева, Бахтиёр Қосимов, Тимур Муслимов, Мирпўлат Солиҳжонов ва бошқалар...
Таништирувдан сўнг, сўз Абдувоҳид Ғаниевга берилди ва режиссёр фильмнинг ижодий гуруҳига миннатдорчилик билдириб, ўз фикрларини ҳам билдириб ўтди.
“Ака” фильми меҳр-оқибат ришталари ҳақида бўлиб, худбинлик туфайли тўғри йўлдан адашиб, ҳаёти издан чиққан ука, отасининг вафотидан сўнг, мерос илинжида уйга қайтгач, мажбуран руҳий жиҳатдан хаста акасининг қарамоғига олганлиги, ҳамда бунинг натижасида инсонийлик фазилатлари қайта уйғониб, ўз хатоларидан хулоса чиқариши ҳақида ҳикоя қилади. Фильм воқеалари таъсирчанлиги билан томошабинларни ўйлантиради.
Айниқса, бемор акани укаси қамалгандаги ҳолати, унга бўлган меҳри ва садоқати, томошабинларни асло бефарқ қолдирмади! Актёр Улуғбек Қодиров бу ролни маромига етказиб ижро этган.
Фильмнинг бош қаҳрамони, унинг укаси ролини актёр Акбархўжа Расулов ҳам маҳорат билан ижро этган, унинг қаҳрамони салбий қаҳрамон жиҳатларига эга бўлгани билан, вақт ўтиб унда ижобий хислатларнинг уйғониши, акасига нисбатан юрагида меҳру оқибат пайдо бўлиши табиий ифодаланган.
Жиддий мазмунга эга бўлгани билан фильмда комедик ҳолатлардан ҳам ўринли фойдаланилган. Юз марта гапиргандан бир марта кўрган яхши, дейилганидек, “Ака” фильми ҳозирда Юртимиз кинотеатрларида намойиш этилмоқда!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз