FATTOHHON.COM
« Все новости
Куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимияти, Маданият ва спорт ишлари Бош бошқармаси, ҳамда “Ёшлар клуби” аъзолари ҳамкорлигида, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Бетакроримсан, ягонамсан, Она Ватаним-Ўзбекистоним!” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган “Нима қилдик Ватан учун?” ёхуд “Биз ёшлар гиёҳвандлик ва терроризмга қаршимиз” шиори остидаги Ёшлар фестивали, “Туркистон” саройида бўлиб ўтди.
Тадбирнинг мусиқий қисмида, “Шуҳрат” медали соҳибаси Шахзода, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Иззатилла Ибрагимов, Собиржон Мўминов, Женисбек Пиязов, Халқаро танловлар ғолибаси Милена Мадмусаева ва бошқа эстрада хонандалари иштирок этишди.
Тадбирда Маданият ва спорт ишлари Бош бошқармаси қошидаги “Ёшлар клуби” аъзолари ҳам қатнашишди.
Фестиваль кўтаринки руҳда ўтди!
“Нима қилдик Ватан учун?” саволи нафақат ёшларни, балки ҳар қандай инсонни, эзгу ва хайрли ишларга, юрт тараққиётига ҳисса қўшишга ундайди! Ёшларимизни маънан етук, баркамол авлод бўлиб вояга етишларида эса, бу каби эзгу ғояга йўналтирилган тадбирлар, муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлаймиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова