FATTOHHON.COM
« Все новости
Актриса Раъно Шодиева 2 фильмда суратга тушган бўлиб, бу фильмлар катта экранга чиқиш арафасида. Булардан бири Ёдгор Саъдиевнинг “Хонадон эгаси” фильми бўлиб, унда актриса Ёқуб Аҳмедов, Фатхулла Маъсудов, Махмуд Исмоилов, Лола Элтоевалар билан биргаликда роль ижро қилган. Иккинчиси эса, Рашид Маликовнинг “Тоға” фильмидир.
Раъно Шодиева, ҳозирда яна бир фильмда суратга тушди. Бу фильм болалар учун мўлжалланган “Дониёрнинг сагузаштлари” фильмида ҳам она ролини ижро қилди. Фильм режиссёри Мирмақсуд Охунов. Фильмда, актрисанинг кенжа ўғли Амирхон бош қаҳрамоннинг укаси ролини ижро қилди.
“Бу ўғлимнинг биринчи роли бўлди, жуда ҳам эсда қоладиган эпизодларда тушди! Томошабинларга манзур бўлади, деб ўйлайман. Ўғлим ҳаттоки йиғламади ҳам, 10 дубль керак бўлса, ҳаммасини бир хил аниқликда бажарди. Ўзига яраша қизиқарли чиқди. Буни кўриб, қондан ўтар экан-да, дедим. Агар ўғлим актёр бўлса, қаршилик қилмайман” дейди, Раъно Шодиева.