FATTOHHON.COM

« Все новости

ИЛҲОМ ФАРМОНОВДАН “СОҒИНЧ”... 15.03.2014 11:00

 

IMG_1050 copy_новый размер

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов 22—23-24 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Соғинч” номли янги концерт дастурини ўтказмоқда.

IMG_1071 copy_новый размер

 

Илҳом Фармонов: - Бу йилги концерт дастуримизни, ўтган йиллардаги концертларимиздан фарқи  қўшиқларда бўлади, деб ўйлаймиз. Чунки, бу йилги концерт дастуримизда аввал ижро қилинмаган йўналишларда янги қўшиқларимиз бор. “Нимамуш” деган бир ҳазил қўшиқ тайёрладик, “Соғинмас экан” деган қўшиғимиз бор, “Қизил шапкача” деган ҳазил қўшиғимиз ҳам бор. Кейин “Ҳа де, Ҳа де” деган қўшиғимиз, ёшлар боп бўлган. Шунингдек, “попури” қилиб, “Онажонинг рози қил”, “Сенмидинг”, “Бинафша”, “Ўзимда гуноҳ”, “Синчалик”, “Гулим”, “Шайдини шайдо”, “Дона ҳоли бор”, қўшиқларини озгина–озгина жонли ижрода мухлисларимиз билан биргаликда ижро этмоқчимиз! Мухлисларнинг таклифларини ҳам эшитамиз. Ўзи мен бу йилги концерт дастуримни сал эркинроқ қилиб, зал билан жонли мулоқот тарзида ўтказиш ниятидаман. Мухлислар билан керак бўлса, биргаликда қўшиқлар ижро қилиш ниятидамиз, мухлислар билан тўсиқ бўлмаслигини ҳоҳлаяпман! Концерт дастуримизнинг ярми жонли тарзда, ярми фонограмма бўлади! Ўзимизнинг санъаткор дўстларимиз албатта, меҳмон бўлишади. Лекин, қайси санъаткорлар эканлиги сир, мухлисларга сюприз бўлгани яхши!  Ўғлим Исломжон ҳам янги концерт дастуримда ҳам, ўзимизнинг миллий “Дилхирож” қўшиғини ижро қилиб қатнашади. Яна “Тамоша” болалар ансамбли билан биргаликда, “Смс” деб номланган янги қўшиқ ҳам куйлайди. Концертимда янги “Шодланаман-да” деб номланган қўшиқ куйлайман. Мақсуд Бекмуродов мусиқаси, аранжеровка Бахтиёр Қурбонов. Бу қўшиқ шу юртда туғилганлигим, санъатдан, оиламдан, фаровон ҳаётдан шодланаман, деган мазмунда бўлади.

IMG_1030 copy_новый размер

 

ДЕМАК, ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ, 22—23-24 МАРТ КУНЛАРИ “ИСТИҚЛОЛ” САНЪАТ САРОЙИДА ИЛҲОМ ФАРМОНОВНИНГ “СОҒИНЧ” ЯНГИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ!

IMG_1038 copy_новый размер