FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг “Бодомгулим” қўшиғи ва унга суратга олинган видеоклип ҳақида сайтимизда маълумот берган эдик! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Эндиликда Сардор Раҳимхоннинг энг комедик клипи тайёр бўлди! Сардор Раҳимхон ўзининг ижодидаги жиддийлик қиёфасидан илк бор Comedy Uz концертида воз кечиб, (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) комедия борасидаги иқтидорини намойиш қилган эди! Энди эса, клипда маҳоратини янада оширганлигига гувоҳ бўлиш мумкин!
Клипдаги комедик топилмалар ҳам жуда ажойиб! Айниқса, қўшиқни “бир пиёла чой дамлашни билмайди-я,”сатрлари янграганда, Муниса Ризаевани қайноқ чой тўла чойнакни кўтара олмай, чойнак билан қайнона ва қайнотасини нишонга олишию,
қайнота ролини ижро этган Ҳамид ака Тошпўлатовни қўрққанидан устунга чиқиб олиши)))))
Эркак қудани арслон, онани илон, холани эса, ортида чаёнлар билан тасвирланиши))))
Чойхонага чиқиб дардини айтаётган Сардор Раҳимхонни дўстлари қўлда телефон билан тинглаши ва у қўшиқни авжини олган вақтда, “жонли ижроми?” дегандек ҳайрат билан қарашлари))))
Ота-онаси билан компьютер орқали гаплашиб, уларга шикоят қилганида, онаси ва холаси уни ёнини олса ҳам, отасини “чидайсан энди” дегандек, унга мушт кўрсатиши))))
Comedy Uz йигитларини бананни “реклама” қилишлари))))
Клип якунида Муниса Ризаевани энди анор эмас, банан егиси келиб қолгани))))
Хуллас, 100 марта таърифлагандан кўра, клипни кўриш керак!
КЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!