FATTOHHON.COM

« Все новости

МУНИСА РИЗАЕВАДАН “САКРАМЕНТО” ҲАҚИДА! 15.09.2015 02:18

 klip_photo (4)

Муниса Ризаеванинг “Сакраменто” қўшиғига суратга олинган видеоклип тез кунда мухлисларга тақдим этилиши кутилмоқда!

Қўшиқ ҳақида сайтимизда маълумот берилган эди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

klip_photo (5)

Қўшиқ ва клип ҳақида Муниса Ризаева: - Қўшиқ сўзлари ўзбекча, лекин биз унга “энто” қўшиб, испанча оҳанг беришга ҳаракат қилдик! Қўшиқни Элдор Қаюмов ёзган, аранжеровкани эса, Жасур Бадалбаев амалга оширган. Клипда эса, 15 дан ортиқ актёр ва актрисалар суратга тушишди! Клип сюжети бўйича, мен Ўқув марказида администраторман, лекин ўқитувчи Муқаддас опанинг илтимосига кўра, унинг ўрнига дарс ўтиб туришимга тўғри келади!))))) Хуллас, мен испан тилидан дарс ўтиш учун, ўзбекча сўзларга “энто” қўшиб гапира бошлайман ва ўқувчилар эса, мени қайси тилда дарс ўтаётганимни тушуна олишмайди!))))) Қизиқарли лавҳалар жуда кўп! Биз асосий урғуни “Сакраменто” сўзига беряпмиз! Америкада шундай номдаги шаҳар ҳам бор, лекин  “Сакраменто” сўзидан биз қўшиқ ва клипда “менга сакрама” деган, маънода фойдаланяпмиз! (кулади) Токи, бу сўз эртага одамларни тилида айлансин, ёдида қолсин, хитга айлансин! Клип ғояси Сарвар Исаев ва Иззатилла Лутфуллаевга тегишли. Бошида мени ғоям бошқачароқ эди, мен ўзи циркда суратга олдирмоқчи бўлгандим. Лекин, мен ўйлаган нарсани ҳайвонлар билан суратга олдиришни иложи бўлмади! Шундан сўнг, менга бутунлай бошқача, ажойиб ғоя таклиф қилишди! Тўғрисини айтсам, ўзим трек йўналишидаги клиплардан чарчадим! Шунинг учун ҳам, халққа яқин бўлган, сюжетли клиплар суратга олдира бошладим! Халққа қанчалик яқин бўлсанг, шунчалик уларга қизиқарли бўлади. Менимча, халқ “гламур”дан чарчагандек, ўз вақтида “гламур” клипларни кўп олдирганман, шунинг учун ҳам, ҳозир оддий, табиий, ҳаётий клиплар бўлса, ҳаётдан олинган воқеалар бўлса қизиқарли бўлади, деб ўйлайман! Масалан, “Ёнар” клипимни ҳаётдан олинган воқеа асосида қилдим. Мухлисларга жуда ҳам ёқди! Доим одамлар билан гаплашиб, уларнинг таассуротларини билишга ҳаракат қиламан! Халққа яқин бўлгим келади! Шунинг учун ҳам, бу галги клипим ҳам ҳазилга бой, ҳам шундай кайфиятни кўтарадиган клип бўлишини ҳоҳладим! Қолаверса, клипларимда ҳар хиллик бўлишини ҳам истайман, масалан, “Ёнар” шўх, кейин “Қайларда” сокин, сўнг яна шўх, ҳамда кайфиятни кўтарадиган клип бўлмоқда! Клипда бир неча хил образдаман! Клипни суратга олиш давомида қизиқарли воқеалар ҳам кўп бўлди! Масалан, Акбархўжа Расуловнинг қаҳрамони бир қизни хафа қила бошлайди, мен эса, унга “Сакраменто” дейишим лавҳаси, яъни “унга сакрама” дегандек! Шу каби ҳар хил қизиқарли лавҳалар кўп! Ўзимдан ҳам кўпгина имровизациялар қўшдик!

 klip_photo (2)

Сарвар Исаев клип режиссёри: - Умумий айтганда, клипда Ўқув маркази қилдик! Мунисани бутунлай бошқача образда чиқаришга ҳаракат қилдик! Клипда актёрлар, моделлар ҳам иштирок этишди! Ҳазилга бой клип! Ғоя меники, лекин келишиб, бир тўхтамга келдик. Муниса билан биринчи марта биргаликда ишлашимиз, ҳамкорликда ишлаш жуда ҳам осон бўлди, айтилган вазифаларни аъло даражада бажарди!

 klip_photo (1)

Ҳилола Шер дизайнер: - Клип тўрт қисмга бўлинади, гўёки 4 та мамлакатдек, биз уларни байроқлари рангларидан келиб чиқиб, қолаверса, Мунисанинг образидан келиб чиқиб, унга мослаб, қаҳрамонларга кийим танладик. Мунисада 5 та образ, аммо битта ўқитувчи образи энг асосийси!

 klip_photo (6)

Клип премьераси тез кунда бўлиши кутилмоқда!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова