FATTOHHON.COM
« Все новости
ШАХЗОДАНИ БОШҚА ОБРАЗДА КЎРАМИЗ! 16.03.2014 05:46
Хонанда Шахзода “Қайнона” деб номланган янги қўшиқ куйлади ва унга режиссёр- клипмейкер Ёдгор Носировга видеоклип ҳам суратга олдирди! Қўшиқнинг матни Комил Фозиловга тегишли. Клип тез кунларда тайёр бўлиши кутилмоқда.
Бу клипда Шахзодани бутунлай бошқача, миллий либосларда кўрамиз!
Клипда эса, актрисалар Ҳалима Иброҳимова, Вазира Юнусова ва бошқаларни ҳам кўриш мумкин.
Қайнона ва келин муносабатларига бағишланган бу клип ва қўшиқ, тингловчилар қалбидан жой олиши аниқ!