FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ўзининг “Азизам” қўшиғига таъсирли сюжетга эга видеоклип суратга олдирганлиги ҳақида сайтимизда маълумот берган эдик! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Лекин, кутилмаганда Сардор Раҳимхон “Азизам”га яна қайтадан клип суратга олдирди!
“Азизам” қўшиғига суратга олдирилган видеоклип эса, кутилмаганда хонанданинг бошқа бир таъсирли янги “Санамжон” қўшиғига видеоклип бўладиган бўлди!
Шоу бизнес оламида ҳали бунақа воқеа кузатилмаганди!
Унда яқиндаги Сардор Раҳимхон суратга олдирган, ёзнинг жазирамасида иссиқ кийимда чиқиб, жон куйдирган “Санамжон” видеоклипига (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) суратга олинган лавҳалар нима бўлади? Бу ҳақида тез орада Сардор Раҳимхоннинг фикрлари билан бўлишамиз.
Ҳозирча эса, “Азизам” қўшиғига яна қайта суратга олинган видеоклип тафсилотлари:
Клип режиссёри Дониёр Агзамов.
Қайта суратга олинган клипда бош ролларни актриса Юлдуз Ражабова
ва актёр, хонанда Дониёр Ҳафизов ижро этишди!
“Азизам” қўшиғини Сардор Раҳимхон “Менинг юртим-менинг фахрим” лойиҳасида ҳам куйлаган! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Ижодда тиним билмаётган хонанда яқиндагина “Бодомгулим” деб номланган қўшиғига ҳазиломуз видеоклипни тақдим этган эди! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Эндиликда эса, хонандадан 2 та бир-биридан таъсирли видеоклиплар кетма-кетлиги премьера бўлиши кутилмоқда!