FATTOHHON.COM

« Все новости

“ХОНАДОН ЭГАСИ” ФИЛЬМИ “ЁШЛАР ИЖОД САРОЙИ”ДА!  27.03.2014 10:47

 

112

26 март куни “Ёшлар ижод саройи”да ўзбек кино ижодкорлари билан ёшлар ўртасида ижодий учрашув ўтказилди. Ижодий учрашув олдидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига кўра  “Ўзбекфильм” киностудиясида тасвирга олинган, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган “Хонадон эгаси” бадиий фильми намойиш қилинди.

Фильм режиссёри Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев. Фильмда Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Хайрулла Саъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Маҳмуд Исмоилов, Фатхулла Маъсудов, Лола Элтоева, Раъно Шодиева роль ижро этишган.

Фильмда кекса отахоннинг ўз оиласида тинчлик-тотувликни сақлаш, набираларига тўғри тарбия бериш борасидаги ҳаракатлари ҳақида ҳикоя қилинган.

Фильм намойишидан сўнг, фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар. Жумладан, фильм режиссёри Ёдгор Саъдиев, фильмда асосий роль ижрочиларидан бири актриса Лола Элтоева, шунингдек актёрлар Умид Искандаров, ҳамда Алишер Отабоев йиғилганларни Наврўз айёми билан табриклаб, бугунги кунда ўзбек кинолари, ҳамда фильм яратиш жараёнлари ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Саида Вахобова