FATTOHHON.COM

« Все новости

АНВАР СОБИРОВ БУТУН ЗАЛНИ “ЛАЗГИ”ГА ЎЙНАТДИ! ТОМОШАБИНЛАР ҲАҚИҚИЙ ХОРАЗМ НАФАСИНИ ҲИС ҚИЛИШДИ! 27.03.2014 11:34

 DSC_0025_новый размер

Хонанда Анвар Собиров 26,27,28 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг   деб номланган концерт дастурини ўтказмоқда.

DSC_0403_новый размер

Дастурнинг 27 март куни ҳам ўзига хос руҳда ўтди!

DSC_0067_новый размер

Парда очилиши биланоқ барчанинг эътиборини биринчи навбатда декорация ҳайратга солди! Муҳташам Хиванинг катта бир бўлаги, барча томошабинларга дарҳол Хоразмни эслатди! Лекин, бу ҳаммаси эмас! Томошабинларни Хоразмга ҳақиқий саёҳат кутаётган эди!

DSC_0744_новый размер

Анвар Собиров концертни “Хоразм бу” қўшиғи билан бошлаганда, залда ҳақиқий Хоразм нафаси сезилди! Анвар Собиров “Тасвир” газетасига берган интервьюсидаги айтган сўзларининг устидан чиқди! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

DSC_0163_новый размер

Концерт дастурига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масъудов ҳам бошловчилик қилди.

DSC_0719_новый размер

DSC_0040_новый размер

Бошловчиларнинг сўзларидан сўнг, Анвар Собиров томошабинлар билан самимий саломлашгач, устозлари, эл ардоғидаги санъаткорлар Бобомурод Ҳамдамов, Каримберди Раҳмонов ва бошқаларни томошабинларга таништириб ўтди!

DSC_0852_новый размер

Шундан сўнг, хонанда биринчи блок давомида “Хато қилмаган”, “Ҳай ёрим”, “Бу кеча”, “Замонни ёмонлама”, “Жоним мани” ҳамда Озайрбайжонча қўшиқ куйлади.

DSC_0796_новый размер

Бу блокдаги қўшиқлардан айниқса, “Замонни ёмонлама” қўшиғи ўзига хос аҳамиятга эга тарона бўлди! Бу тарона, ношукур, бор нарсани қадрига етмайдиганларга қаратилган. “Шундай гўзал юртда яшаяпмиз, ҳар куни шукрона айтсак ҳам кам. Чунки, тинч ва фаровон юртда, гўзал замонда яшаётганимиз учун ҳам, кун, кун ора мана шундай гўзал концертлар, байрамлардан баҳраманд бўляпмиз” деди хонанда.

DSC_0015_новый размер

 Иккинчи блок “Баҳор вальси” қўшиғи билан бошланди! Бу қўшиқни тинглаб ва унга саҳналаштирилган рақсни кўриб, барча томошабинлар ҳақиқий баҳорни ҳис қилишди.

DSC_0238_новый размер

Шунингдек, хонанда “Санъаткорга осон деманг”, “Йўқ, энди бўлмас”, “Кел”, “Индамади”, “Она”, “Ҳайрона солди” қўшиқларини куйлади.

DSC_0260_новый размер

“Санъаткорга осон деманг” қўшиғи ҳар бир касбнинг машаққати, санъаткор бўлишнинг ўзига хос мураккабликларини билдирди: “Санъаткорга осон деманг! Билар-билмай ғийбат қилманг, санъаткорга осон деманг!”

DSC_0766_новый размер

“Йўқ, энди бўлмас” қўшиғини эса, Анвар Собиров, марҳума устоз санъаткор Олмахон Ҳайитованинг вафотидан бир ҳафта аввал, бир тадбирда у билан бирга куйлаганини айтиб, “Шу қўшиқ юрагимда қолган” дея, уни концертида куйлашга аҳд қилганлигини билдирди.

DSC_0145_новый размер

DSC_0152_новый размер

“Индамади” қўшиғида эса, хонанда қўлида дутор билан фарғонача қўшиқни ҳам маромига етказди.

DSC_0350_новый размер

Учинчи блокни Анвар Собиров “Ахтарим” қўшиғини куйлаш билан бирга, йигитлар билан замонавий рақс тушиб, бошлади.

DSC_0401_новый размер

DSC_0399_новый размер

Ўзига хос ҳазил саҳна кўринишида Ўзбекистон Халқ артисти Ражаб Адашев ҳам иштирок этиб, қўшиқда айтиб ўтиладиган ҳазил сўзларни образга кириб айтиб турди.

DSC_0372_новый размер

Шунингдек, учинчи блокда хонанда “Айвонингда”, “Хаёлларимда сен”, “Оймиди-кунмиди”, “Эй гул”, “Ватан”, “Лазги” қўшиқларини ижро қилди.

DSC_0499_новый размер

Ҳулкар Абдуллаева билан биргаликда Хоразмча “Айтишув”ни ҳам қойиллатди!

DSC_0767_новый размер

“Ватан” қўшиғининг “Биздан озод Ватан қолади” сатрларининг ўзиёқ томошабинларни таъсирлантирди.

DSC_0856_новый размер

Концерт ниҳоясида Анвар Собиров “Лазги”ни куйлаб, деярли барча томошабинларни ўрнидан турғазиб юборди!

DSC_0947_новый размер

Ҳамма берилиб рақсга тушди, Анвар Собировнинг ўзи ҳам саҳнадан залга, мухлислари орасига тушиб, улар билан бирга рақсга тушди!

DSC_0954_новый размер

Концерт дастурида қўшиқларнинг мазмун моҳиятига катта аҳамият берилган.

Концерт бадиий раҳбари Оғабек Собиров

_dsc0040_novyy-razmer

Концерт режиссёри Иброҳим Расулов

DSC_0224_новый размер

Рақслар “Тумор” рақс гуруҳи ва Хореография билим юрти талабалари бўлмиш раққос ва раққосалар томонидан ижро қилинди.

DSC_0686_новый размер

Хоразмча рақслар билан бирга, замонавий рақслар ҳам эътибордан четда қолмади.

DSC_0965_новый размер

Шунингдек, Анвар Собиров ўз шогирдларидан бирини ҳам, оммага таништирди.

DSC_0313_новый размер

Концертда сўз устаси Болтавой Тошматов ҳам ўз чиқиши билан иштирок этди.

DSC_0605_новый размер

Концертнинг 27 март кунида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминов, ҳамда “Орият доно” радиосидан Баҳодир Мағдиевлар томошабин меҳмонлар бўлишди.

IMG_7059_новый размер

Концертнинг илк кунида эса, Анвар Собировни акаси Оғабек Собиров ҳам самимий қутлади.

DSC_0963_новый размер

Концерт кунлари жуда файзли ва кўтаринки кайфиятда ўтмоқда!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

DSC_0031_новый размер

DSC_0718_новый размер

 DSC_0947_новый размер

DSC_0537_новый размер

DSC_0431_новый размер

DSC_0366_новый размер

DSC_0076_новый размер

DSC_0036_новый размер

DSC_0964_новый размер

DSC_0920_новый размер

DSC_0918_новый размер

DSC_0884_новый размер

DSC_0877_новый размер

DSC_0852_новый размер

DSC_0751_новый размер

DSC_0736_новый размер

 

DSC_0726_новый размер