FATTOHHON.COM
« Все новостиПримадонна Юлдуз Усмонова хонадонида, 28 март куни яхши ният билан сумалак пишириш бошланди!
Ҳар йили ўзига хос анъанага айланган сумалак, Юлдуз Усмонова томонидан маҳалла аҳли учун ўтказилди!
Албатта, унинг ёнида, қизи Нилуфар Усмонова ҳам, барча ишларда энг яқин ёрдамчи бўлди!
Юлдуз Усмонова маҳалла аҳлини Наврўз айёми билан табриклаб, маҳалладошлар учун, қайнаётган сумалак ёнида ҳақиқий концерт ташкиллаштирди!
Бу ўзига хос концертда примадонна ўзининг энг шўх қўшиқларидан ижро қилди!
Бутун маҳалла аҳли концертни тамоша қилиб, хонанда билан бирга қувониб, рақсга тушишди!
Примадоннанинг турмуш ўртоғи Мансурбек,
қизи Нилуфар Усмонова,
хонандалар Жаҳонгир Позилжонов,
ҳамда Ферузбек жуда фаол бўлишди!
Маҳалладаги концертда, шунингдек, Манзура,
Жаҳонгир Позилжонов,
Нилуфар Усмонова,
Улуғбек Раҳматуллаев,
Ферузбек,
Усмонзода гуруҳи ва бошқалар иштирок этишди.
Улардан ташқари, Юлдуз Усмонованинг хонадонидаги сумалакда кўпгина санъаткорлар, шоубизнес олами вакиллари меҳмон бўлишди. Жумладан, актриса Ҳалима Ибрагимова,
актёр Шуҳрат Нуралиев,
Жиззахдаги эл хизматидан шу бугун қайтиб келган хонанда Омадбек Аҳмаджонов,
телебошловчи журналист Отабек Тожибоев,
актёр ва режиссёр Жавлон Шодмонов,
хонандалар Отабек Мадраҳимов,
Шохруххон, Дилмурод Шарипов ва бошқалар...
Сумалак базми жуда файзли ўтди!
Фотолар учун X Frame media production студияси
Фотограф Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз