FATTOHHON.COM
« Все новости
Нилуфар Усмонованинг “Чапанигина ўзбегим” қўшиғини сайтимизда премьера қилган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Мазкур қўшиққа 5 апрель куни Тошкент шаҳридаги Амалий санъат музейида клип суратга олинди.
Клип трек йўналишида бўлиб, Нилуфар Усмонова унда 2 хил образда намоён бўлади.
Миллий нақшинкор бино ичида, миллий матоларимиздан тикилган либосларда хонанда, миллий йўналишда, халқимизга бўлган меҳрини изҳор қилиб, дилдан куйлади!
Нилуфар Усмонова:- Клип ғояси ҳаётий. Клипда ҳам, қўшиқда айтилганидек чапани ўзбеклигимиз акс этади, шунинг учун, клип ҳам табиий бўлиши керак. Қўшиқ орқали ўзимизнинг чапанилигимиз, эркалаш маъносида айтилган. Чунки, чиндан ҳам, бизнинг халқимиз мард, чапани, меҳмондўст! Шунинг учун ҳам, клипда халқимиз вакиллари бўлган оддий инсонлар, уларнинг турмуш тарзини ҳам акс эттириш режалаштирилган. Клип 2 кун давомида суратга олинади. Қўшиқдаги сўзлар, менинг қалбимдаги сўзлар! Бу қўшиқ сўзларини атайлаб онамларга айттириб ёздирдим. Балки, жуда ҳам маромига етказа олмагандирмиз, аммо чин дилдан чиройли қилиб ёзиб бердилар. Бу мени онамларга атайлаб, ўзим айтиб ёздирган биринчи қўшиғим! Қўшиқнинг сўзлари ва мусиқасини ҳам онам ўзлари ёздилар. Бу мени миллий йўналишдаги биринчи қўшиғим! Қўшиқнинг аранжеровкаси Жасур Абдураҳмоновга тегишли, бу унинг учун ҳам миллий йўналишдаги биринчи қўшиқ. Чунки, қўшиқда миллий чолғу асбоблари жонли равишда чалинган. Мен учун ҳам, Жасур Абдураҳмонов учун ҳам биринчи тажриба натижаси! Бу қўшиқ учун, биринчи марта онамдан мақтов эшитдик! Қўшиқ аранжеровкасининг ўзига бир ярим ой вақт кетди! Бошида кўп марта қайта ишладик, неча марта куйлаганим ёқмади. Охири куйлаганим онамга манзур бўлди ва ижобий фикр билдирдилар! Ватанимга, халқимга бўлган меҳримни, фахр туйғуларини шу қўшиқ орқали билдирмоқчиман.
Клип режиссёри Сарвар Исаев, оператор Изатилла Лутфуллаев
Сарвар Исаев клип режиссёри: - Нилуфар Усмонова билан биринчи марта ҳамкорликда бирга ишлашимиз. Нилуфар Усмонова жуда ҳам иқтидорли ижодкор, чунки барибир қонида бор, истеъдод билинади. У билан иш жараёни жуда қизиқарли кечмоқда. Нилуфар Усмонова бирор нарсани бир марта айтганингиздаёқ тушуниб олиб, чиройли қилиб, чиқариб беряпти. Шу сабаб, ҳам у билан ишлаш енгил кечмоқда. Профессионал эканлиги билиниб турибди. Қўшиқ “Чапанигина халқим” бўлганидан кейин, клипда албатта халқни ҳам кўрсатиш керак, миллий йўналишда бўлиши ҳам табиий. Хонанда Нилуфар Усмонова билан келгусида яна ҳамкорлик қилсак, дегандим.
Нилуфар Усмонованинг трекларини суратга олиш ишлари бир неча соат давом этди.
Хонанда дилдан куйлаб, завқ билан рақсларга ҳам тушди. Жараён чиндан ҳам қизиқарли бўлди.
Эндиликда эса, Нилуфар Усмоновадан “Чапанигинам ўзбегим” клипини кутиб қоламиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова