FATTOHHON.COM

« Все новости

«СЕВГИ БАЛКИ БУ ЖАННАТ?» ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! СЕВГИНИНГ ТАҚИНЧОҚЧАЛИК ҚАДРИ ЙЎҚМИ? МЕҲРНИ-ЧИ? 12.04.2014 13:18

 

Foto (1)

12 апрель куни соат 18.00 да “Киночилар уйи”да режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Севги балки бу жаннат?” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Foto (7)

Премьерага кўпгина шоубизнес машҳурлари ҳам ташриф буюришди. Жумладан, хонанда Райҳон, актёр ва сўз устаси Мирзабек Холмедов, продюсерлар ва бошқалар...

Foto (5)

Фильм намойиши олдидан анъанага кўра, фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиниб, томошабинларга таништирилдилар.

Фильмда бош ролларни актёр Йигитали Мамажонов ва актриса Юлдуз Ражабова ижро қилишган.

Шунингдек, Сайёра Юнусова, Улуғбек Холмедов, Санжар Шодиев, Муяссар Бердиқулова, Абдуҳаким Тоштемиров ва бошқалар...

 Иккинчи режиссёр Дилбар Юсупова

Фильм режиссёри Рустам Саъдиев сўзга чиқиб, фильмнинг номига алоҳида урғу бериб, инсон севиб қолганидаги ҳолатга асосланиб, шу ном танланганлигини айтиб ўтди.

Foto (9)

Шунингдек, фильмнинг бадиий раҳбари режиссёр Шуҳрат Аббосов ҳам сўзга чиқиб, ўз фикрларини баён қилди.

Сўнг, фильм намойиши бошланди. Фильм икки қисмли бўлиб, бу гал фильмнинг 1 қисми намойиш қилинди.

Фильм ўлмас мавзу севги ҳақида бўлиб, шунингдек меҳр туйғусига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Foto (2)

Бош қаҳрамон йигит тимсолида болалигидаёқ айбсиз айбдор бўлиб, ота-она меҳридан йироқда, меҳрибонлик уйида тарбияланган инсон тасвирланган. Меҳрибонлик уйида, яхши инсонлар қўлида вояга етган қаҳрамон, ўқиш ва меҳнат билан ҳаётда ўз ўрнини топишга интилади. Аммо, ҳаётига кириб келган кутилмаган муҳаббат унинг ҳаётини ўзгартириб юборади. Бош қаҳрамон қиз эса, бадавлат йигитга турмушга чиқаётган қиз, тасодифан ўша оддий йигитни севиб қолиб, аввалига меҳр ва севгини ҳақиқий бахт, деб ўйлайди. Аммо, ташқи муҳит таъсирида унинг фикрлари ўзгаради! Умуман, фильмда тасвирланган воқеа ҳаётда ҳам учраб туради.

Foto (10)

Фильмнинг яна бир ютуқларидан бири эса, унга тўғри танланган саундтрек бўлиб, қўшиқ фильм мазмуни ва воқеаларига жуда ҳам мос! Бу саундтрек хонанда Улуғбек Раҳматуллаев томонидан ижро қилинган! Бу ҳақида аввал ҳам сайтимизда маълумот бериб ўтган эдик.

1) МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!                2) МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Фильмнинг муваффақияти, бу ундаги тўғри танланган актёрлар ансамбли бўлиб, ҳар бир актёр ўз ролига жуда ҳам мос тушган.

Foto (3)

Актёр Йигитали Мамажонов ўз ролини ишонарли ижро қилган. Фильм қаҳрамони характеридаги ўзгаришларни таъсирли даражада чиқариб бера олган.

Актриса Муяссар Бердиқулова қиёфасида ўз ҳою ҳавасини ўйлаб, фарзандидан воз кечган, енгилтак она қиёфасини кўрсак, актриса Сайёра Юнусова қиёфасида бегона болаларни ўз фарзандидек кўраётган меҳрибон она сиймоси гавдаланади.

Иш бор жойда камчилик ҳам бўлади, деганларидек, фильмнинг айрим сюжетлари томошабинларга хориж ва ҳинд фильмларини эслатиб ҳам юборди. Масалан, қизни унаштирилган бадавлат йигитининг ёнига бормай, камбағал йигит ва унинг дўстлари билан туғилган кунни нишонлаши “Мусофир” ҳинд бадиий фильмини, йигитлар билан ялангоёқ рақс тушиши “Титаник” фильмларини бироз ёдга солди... Шунингдек, иккинчи бадавлат йигитнинг қаҳрамони, бу қиздан нега бунчалик воз кеча олмаслиги ҳам тўлиқ очиб берилмагандек. Чунки, у қизни бегона йигитга кўнгил қўйганини билса ҳам, уни йигитлар билан рақсга тушаётганини кўриб ҳам, шунингдек унга фақат бойлик учун қараганини билиб, ўз оғзидан эшитиб ҳам ундан воз кеча олмайди. Агар у қизни шунчалик севса, ёки бирор мақсад йўлида шунчалик ундан ажралишни истамаса, бунга бироз урғу бериш керакмиди, назаримизда. Балки, фильм вақти қисқаргандир, ёки бу ҳақида фильмнинг иккинчи қисмида келтириб ўтилар?

Умуман, фильм мавзуси тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, инсон ҳар бир ҳаракати ва қадамини ўйлаб босиши кераклигига, шунингдек ҳар қандай вазиятда ҳам тушкунликка тушмаслигига ишора қилади. Воқеаларнинг тўлиқ якунини, қаҳрамонларнинг келгуси ҳаётини қандай бўлишини эса, фильмнинг 2 қисми экранларга чиққач, кўриб билиш мумкин.

Фильмнинг яна бир премьераси 14 апрель куни “Алишер Навоий” киносаройида бўлиб ўтади.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Foto (4)

Foto (6)