FATTOHHON.COM

« Все новости

“БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ” ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА... 15.04.2014 11:45

 

Foto (5)

“Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ўтказилаётган Ёшлар фестивали Тошкент вилоят қисми давом этмоқда.

Foto (2)

15 апрель куни ҳам, театр ва кино актёрлари, ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида, мазкур фестиваль доирасида, касб-ҳунар коллежлари, лицейлар ва мактабларда бир қатор ижодий учрашувларда, ҳамда футбол шоуларида қатнашдилар.

Foto (1)

Жумладан, “Сурхон” гуруҳи, “Диёр” гуруҳи, “Дизайн” гуруҳи Паркентда ижодий учрашув ва футбол шоуда фаол иштирок этишди.

Foto (3)

Хонандалар Воҳиджон Исоқов ва Ёдгор Мирзажонов Янгийўл шаҳридаги ижодий учрашув ва футбол шоуда қатнашдилар.

Foto (4)

Ижодий учрашувларда ёшлар, санъаткорлардан ўзларини қизиқтирган саволларга мазмунли жавоб олиб, улар билан бирга суратларга тушишди. Уларнинг футбол шоуларидаги фаол иштирокларини кўриб, ёшларнинг кўнгилларида спортга ҳавас ва қизиқиш янада кучайганлиги сир эмас.

Foto (7)

Мазкур Ёшлар фестивалининг ҳам асл мақсади, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ватанпарварлик, фидоийлик каби хислатларни янада кучайтиришдан иборатдир.

Ҳозирда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, мазкур Ёшлар фестивалига алоҳида масъулият билан ёндошиб, фестивалга санъаткорларни жалб этиш борасида, фаоллик кўрсатмоқда.

Феруза Фаттохова

Foto (8)