FATTOHHON.COM

« Все новости

НОЗИМ ТЎЛАХЎЖАЕВНИНГ "ЗАРБ"И! МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН! 16.04.2014 09:57

FOTO (1)

 

15 апрель куни “Алишер Навоий” киносаройида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига кўра, суратга олинган режиссёр ва актёр Нозим Тўлахўжаевнинг “Зарб” фильмининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда фильм ижодкорлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

FOTO (2)

Фильм режиссёри Нозим Тўлахўжаев

Оператор Жасур Шаметов

Бош ролда Бахтиёр Қосимов

Ролларда Райҳон Уласенова, Фарҳод Абдуллаев, Азиза Бегматова, Юлдуз Ражабова, Шуҳрат Нуралиев ва бошқалар...

FOTO (3)

Фильмда доирачи ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиниб, унинг ҳаётга бўлган қарашлари, севган рафиқасининг хиёнати, саҳна ортидаги кечинмалари, ўз ифодасини топади.

FOTO (12)

Тушкунликка тушиб, ҳаётдан кўнгли совиган вақтда ногирон шогирдига бўлган меҳри унда ҳаётга яна қизиқиш уйғотади. Лекин, асабий стресс ҳолатида ногирон шогирдини ноҳақ ранжитиб қўяди. Аммо, болакай ундан ранжимайди, аксинча янада шижоат билан олдинга интилади ва бу билан устозининг кўнглида ҳаётга умид уйғотади.

 

 FOTO (13)

Нозим Тўлахўжаев: - Фильмнинг “Зарб” деб номланиши сабаби, бу ном фақат бир ёқлама эмас. Зарб қўллар билан эмас, юрак орқали берилади. Истеъдод ҳам юрак орқали берилади. Бу фильм, доира ҳақида эмас, асосан инсон ҳаётида ҳақида. Қаҳрамоннинг характери ҳам бутунлай ўзгача, у бошқа инсонларга ўхшамайди. Аввалига хушмуомала, кўнгилчан инсон, кейин эса кутилмаганда ҳаттоки бешавқат дейиш мумкин бўлган даражагача боради.

 FOTO (4)

Бахтиёр Қосимов: - Бу фильм санъаткорнинг ҳаёти ва ўз ишига бўлган муносабати ҳақида! Санъаткорлик касби жуда ҳам оғир, аммо у ҳозир енгиллашиб кетаётгандек... Бу ролни айнан менга топширишганидан хурсандман. Чунки, бундай роль ҳар қандай актёрнинг орзуси!

 FOTO (5)

Райҳон Уласенова: - Фильмда менинг ролим орқали, санъат оламида бир пайтлар ёрқин вакил бўлган, кейин эса сўниб, ўзини четлашга мажбур бўлган ҳар бир инсоннинг санъатдан кетганидан кейин бўладиган юрагидаги дарди кўрсатилган. Менинг қаҳрамоним ҳеч кимни севмайди. У фақат ўзини севадиган аёл. Унинг армонлари у ижро қилган рақсда ўз аксини топган.

Саида Вахобова

 FOTO (11)

FOTO (10)

FOTO (9)

FOTO (8)

FOTO (7)

FOTO (6)