FATTOHHON.COM

« Все новости

“БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ” ШИОРИ ОСТИДАГИ ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ҚИСМИ ЯКУНЛАНДИ! 16.04.2014 10:36

 Foto (7)

“Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остидаги ёшлар фестивалининг 3 кун давомида Тошкент вилоятида ўтказилган қисми ўз ниҳоясига етди. Фестивалнинг ўзи Республикамиз бўйлаб давом этади.

Foto (9)

Мазкур фестивалнинг Тошкент вилояти қисми якунига бағишланган гала-концерт 16 апрель куни Тошкент вилояти ҳокимлиги, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Дўстлик” ўйингоҳида ўтказилди.

Foto (5)

Foto (6)

Дастур аввалида Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмонов ва Ўзбекистон “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси Баҳодир Ғаниевлар сўзга чиқиб, ўз фикрларини баён қилишди.

Foto (11)

Концерт дастурини актриса Дилноза Кубаева билан Ҳамза Ҳасанов олиб боришди.

Foto (1)

Концертга “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан кўплаб таниқли хонандалар жалб этилди.

Foto (16)

Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова,

Foto (42)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Илҳом Фармонов,

Foto (52)

Тошпўлат Маткаримов,

Foto (57)

Абдурашид Йўлдошев,

Foto (54)

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Зиёда,

Foto (29)

Ёдгор Мирзажонов,

Foto (26)

Дилсўз,

Foto (34)

хонандалар Жаҳонгир Отажонов,

Foto (46)

Жаҳонгир Позилжонов,

Foto (39)

Жасур Умиров,

Foto (30)

Comedy Uz резидентлари ва бошқалар...

 Foto (20)

Мазкур фестиваль ёшларимизда, Ватанга муносиб бўлиш, ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириб, бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятларни янада тарғиб қилиб, уларда ватанпарварлик хислатларини янада ривожлантиради.

Foto (21)

Ёшларимиз буни чуқур англаган ҳолда, бугунги кунда Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтириш, ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилмоқдалар.

 Foto (43)

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси эса, ёшларимизни санъатга бўлган қизиқишларини эътиборга олган ҳолда, ҳозирги кунда ўз ижоди, маданияти ва фаолияти билан ёшларга намуна бўлаётган таниқли санъаткорларни мазкур фестивалга жалб қилиш борасида фаоллик қилмоқда.

 Foto (15)

Дилноза Кубаева: - Мен ҳам кўпгина санъаткорлар сингари, ёшларимизга куч, илҳом, маънавий бойлик берадиган мазкур Ёшлар фестивалида қатнашиб турганимдан хурсандман. Бизнинг ўзбегим ёшлари барибир ўзгача. Санъат, илму фан, маърифат деса, юраги ёнади! Умуман, ёшларимиз санъаткорлар билан ижодий суҳбатларда бўлишга, санъат намуналарини тинглашга жуда ҳам чанқоқ. Уларнинг хурсандчилигини, ҳаётга бўлган иштиёқини кўриб, яна ҳам яшагинг келади. Шунинг учун ҳам, бундай тадбирларда қатнашган сари қатнашгинг келади. Ёшларда санъаткорлар билан доимий мулоқотда бўлиш имконияти, табиийки мавжуд эмас. Аммо, шундай имкониятни бугунги тадбирда бўлгани каби, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси яратиб бермоқда! Мазкур бирлашма, доимий равишда ёшларимиз билан боғлиқ шундай тадбирларга, санъаткорларни жалб этиб келмоқда. Ҳозир ҳар бир санъаткорга бўлаётган олқишларнинг гувоҳи бўлиб, ёшларимизни санъаткорларимизга бўлган меҳру муҳаббатини кўриб турибмиз. Улар мана шу санъаткорларимиздан ибрат олиб, уларнинг қўшиқларини тинглаб, айниқса, Ватанпарварлик руҳиятидаги қўшиқларини кўнглига жойлаб, янада келажакка интилмоқдалар. Бизнинг муҳтарам Президентимизнинг ҳам ёшларга бўлган умидлари катта, “Ёшларимиз ҳаётга катта куч бўлиб кириб келмоқда. Мен уларга ўзимга ишонгандек ишонаман”, дейдилар. Муҳтарам Президентимизнинг бу ишончини оқлаш керак! Ҳар бир ёш шу Ватанимизнинг равнақига ҳисса қўшиш ниятида яшаши керак, шунда жаннатмакон диёримиз янада гуллаб-яшнайди. Чунки, Ўзбекистонимизнинг келажаги мана шу ёшлар! Ҳаммамиз Ўзбекистонимизни кўз қорачиғидек авайлашимиз керак! Тинч, обод юртимизга мана шундай чиройли тадбирлар, санъат ярашади! Қўшни давлатлардаги нотинчликларни кўриб, беихтиёр Ватанимиздек тинч, обод ва фаровон юртда яшаётганлигимизга шукурлар қиламиз! Шукроналик ҳисси ҳамиша дилимизда бўлсин, юртимизга, тинчлигимизга кўз тегмасин! Ҳамиша осмонимиз мусаффо бўлсин!

 Foto (55)

Зиёда: - “Биз буюк юрт фарзандларимиз” Ёшлар фестивалида аввал ҳам иштирок этганман. Бугун ҳам, жуда кўтаринки руҳда ўтмоқда. Ёшлар учун шундай ажойиб шароитлар яратилаётганлигидан, имкониятлардан жуда ҳам хурсандмиз. Бунга биз санъаткорлар ҳам ўзимизнинг камтарона ҳиссамизни қўшаётганлигимиздан бахтиёрмиз.

 Foto (37)

Жаҳонгир Отажонов: - Бундай тадбирларда иштирок этиш, инсонга янада иштиёқ, куч бағишлайди. Чунки, ёшларимизнинг куч-ғайратини кўриб, улардан қолмасликка интиласан! Айниқса, уларнинг билими, зукколиги ҳайрон қолдиради. Бераётган саволларининг теранлиги, қизиқишлари, сени янада кўпроқ ижод қилишга ундайди! Озод ва обод Ватанда, мана шундай чиройли тадбирларда, серғайрат ёшлар қуршовида, ижод қилаётганлигингга шукрона ҳисси дилингни эгаллаб олади. Шундай гўзал, тинч ва фаровон Ватанимиз янада юксалаверсин!

 Foto (44)

Жаҳонгир Позилжонов: - Бугунги Ёшлар фестивалидан таассуротларим жуда катта! Ёшларнинг қувончини, уларни келажакка бўлган интилиши, санъатга қизиқишларини кўриб, ўзим ҳам қувондим. Ёшлар фестивали доирасида, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари жамоаси билан бирга футбол шоуларида ҳам иштирок этяпман. Бу ҳам ёшларимизни спорт ва санъатга бўлган қизиқишларини янада кучайишига сабаб бўлмоқда, деб ўйлайман. Чунки, мазкур футбол шоуларни ҳам, ёшларимизга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳиссаси катта, деб ўйлайман.

Феруза Фаттохова

1951081421_7

Фотолар учун X Frame media production студияси фотограф Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_0587_новый размер

IMG_0581_новый размер

IMG_0576_новый размер

Foto (2)

Foto (4)

Foto (3)

Foto (8)

Foto (12)

Foto (13)

Foto (14)

Foto (17)

Foto (19)

Foto (18)

Foto (22)

Foto (23)

Foto (24)

Foto (25)

 Foto (27)

Foto (29)

Foto (31)

Foto (32)

Foto (33)

Foto (36) Foto (35)

Foto (38)

Foto (40)

Foto (41)

Foto (45)

Foto (46)

Foto (47)

Foto (48)

 Foto (50) Foto (49)

Foto (52)

Foto (53)

Foto (56)

Foto (59)