FATTOHHON.COM
« Все новости“Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остидаги Ёшлар фестивалининг 3 кун давомида Қашқадарё вилоятида ўтказилган қисми, ўз ниҳоясига етди. Фестивалнинг ўзи Республикамиз бўйлаб давом этмоқда.
Фестивалнинг Қашқадарё вилояти қисми якунига бағишланган гала-концерт 19 апрель куни “Насаф” ўйингоҳида бўлиб ўтди.
Концертга “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ва “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан кўплаб хонандалар ва киноижодкорлар, ҳамда шоирлар жалб этилдилар.
Жумладан, хонандалар Анвар Санаев, Дилфуза Раҳимова, Нилуфар Саитова, Шербек Шодиев, Фарҳод ва Ширин, “Диёр” гуруҳи, Адҳам Солиев, Моҳичеҳра Абдураҳмонова, режиссёрлар Соҳиб Аббосхон, Бурҳон Шаропов, актрисалар Азиза Бегматова, Мадина Мухторова, Наргиза Абдуллаева, Замира Бешимова, актёрлар Жумадилла Раметов, Мирза Азизов, Алишер Отабоев, Баҳодир Мирмақсудов, Феруз Бурҳонов, Умид Эргашев, шоирлар Мақсуд Жабборов, Ориф Толиб, шоира Умида Абдуазимова ва бошқалар...
Мазкур тадбирларда фаол иштирок этган, номи юқорида қайд қилинган барча ижодкорларга “Камолот” ЁИҲ тарафидан ташаккурномалар берилди.
Томошабинлар барча ижодкорларни жуда яхши қабул қилишди.
Айниқса, актриса Мадина Мухторованинг фаоллигига ҳавас қилишди, чунки актриса ёшлар билан бир майдонда тўп тепиб, футбол ўйнади!
Футбол икки жамоа “Камолот” ЁИҲ Қашқадарё вилоят фаоллари ва “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари, ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги киноижодкорларидан иборат жамоалар тўп суришди.
Ўйинда хонанда Адҳам Солиев тренер бўлди! Лекин, у ўйинда ҳазиллашиб, ғирромликка йўл қўйиб, “Камолот” ёшларидан иборат жамоадагиларни “қизил карточка” билан майдондан чиқариб юборишни бошлади. Охири жамоадан фақат дарвозабон қолди!)))) Томошабинлар ўйиндан роса завқланишди. Муҳими, ғалаба эмас, дўстлик ғолиб бўлди!
Фестиваль доирасида ижодкорлар, ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом бўлишларига ҳисса қўшиш мақсадида, “Виждонли сотувчи” акциясини ҳам ўтказишди.
Унга кўра, ёш болаларни атайлаб, дўконларга киргазиб, уларга ароқ ва тамаки маҳсулотларини сотиб олишни тайинлашди. Сўнг, болалар бу маҳсулотларни сотиб олган дўконларга кириб, нима учун вояга етмаган ёш болаларга бундай маҳсулотларни сотганлигини сўраб, қонун бўйича бу мумкин эмаслигини эслатиб, тушунтиришди.
Болаларга сўралган маҳсулотларни сотмаган сотувчилар ва акцияда иштирок этган болаларга миннатдорчилик билдириб, совғалар тақдим қилишди.
Мазкур фестиваль ёшларимизда Ватанга муносиб бўлиш, ғурур ва ифтихор туйғуларини янада шакллантириб, ватанпарварлик хислатларини ривожлантиради.