FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ КОНЦЕРТИ ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ ВА ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВЛАРГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛДИ? 19.04.2014 11:31

Foto (2)

Foto (1)

Достон Убайдуллаев: - Мен ўзи тўғрисини айтсам, Озодбек акамнинг қўшиқларини яхши кўраман. Агар оддий инсон сифатида гапирадиган бўлсам, мухлисиман, десам ҳам бўлаверади. Қўшиқларининг кўпини ёддан биламан. Мен Озодбек акамни ҳамма концертларига тушаман. Бу йилги концертларини ёққан жиҳатларидан биринчи ўринда, тўлиқ жонли ижрода бўлди! Иккинчи ўринда, Озодбек акамни халқ билан самимий муносабати, гаплашиши манзур бўлди. Баъзи концертларда кўрсангиз, бошловчи чиқади шеърлари билан, ҳар бир қўшиқни таништириб туради, фалончи куйлайди, дейди, кейин хонанда чиқади. Бу концертда ундай эмас! Халқ билан яқин, самимий муносабатда, бемалол гаплашиб, “мана бу қўшиқни айтаман” деб, орада самимий ҳазил-ҳузуллар билан ўтказдилар. Мана шу жиҳатлари ҳам манзур бўлди. Агар балли система бўлса, энг юқори баллни берган бўлардим, чунки 20 кундан ортиқ концерт беряптилар! Ҳар куни 3 соатдан ортиқ тўлиқ жонли ижрода! Шунча кун ҳар куни жонли ижрода куйлашнинг ўзи бўлмайди! Ҳамма ҳам буни эплолмайди! Бундан ташқари, томошабинларни шунчалик концертдан завқланиб, маза қилишаётганини кўриб, таъсирландим. Тўғриси, ҳақиқий байрам бўляпти! Озодбек Назарбековни мухлисларини, уни ҳурмат қилган инсонларнинг байрами! Мен шундан жуда ҳам хурсанд бўлдим! Бу йилги янги репертуардан менга “Аёллар ёмон”, “Қанча?” қўшиқлари таъсирли ва жуда ҳам манзур бўлди. Яна бир нарсани айтиб ўтмоқчиман, бу ҳақида “Тасвир” газетасига берган интервьюда ҳам айтганман. Ўша мен учун ҳам жуда таъсирли бўлган “Орангизда онам бўлсайди...” қўшиғини яна қайта куйладилар. Бу қўшиқдан кейин Озодбек акам билан ҳам дардлашганмиз. Тўғрисини айтаман, бу қўшиқ чиққан йиллар, дискини олиб тинглаганимда, ҳар гал шу қўшиққа келганида, ўзимни тўхтата олмай бир ой давомида йиғлаб юрганман. Охири, рафиқам ҳам ёнимда ўтирса, “Шу қўшиқни бошқа эшитманг” деб, дискини олиб қўядиган бўлган. Бу қўшиқ менга шунақа таъсир қиладики... Ростдан ҳам, менинг ҳам онамлар ёшлигимда ўтиб кетганлар, акам иккимизнинг тўйимизни кўрмаганлар, невараларини тўйини кўрмаганлар, қирққа тўлмаганлар, менинг концертимда охирги қаторда бўлса ҳам ўтирмаганлар... Шунинг учун ҳам, менга бу қўшиқ жуда ҳам қаттиқ таъсир қилади! Ичида ҳамма менинг дардим мужассам! Шунинг учун бу сафар ҳам, ўзимни тўхтата олмай йиғладим!

Foto (3)

Foto (5)  

Жаҳонгир Позилжонов: - Озодбек акам Назарбековнинг концертларида бир жиҳати менга жуда манзур бўлди. У киши ўзлари айтганидек, “концертда фонограммадан фойдаланилади” деб ҳаммани яхши маънода алдадилар. Ўзлари эса, тўлиқ жонли ижрода концерт бермоқдалар! Бунга қойил қолса арзийди! Тўғрисини айтсам, жуда ҳам уларга ҳавас қилдим. Буни у кишининг ўзларига ҳам айтдим. Ўзим ҳам вокал машғулотларига қатнаяпман, кузда жонли ижрода концерт қўйишга ният қилганман. Ҳозирда ҳамма санъаткорлар жонли ижрога ўтишмоқда. Биз ҳам жонли ижрода концерт қўйиш учун, концертимизнинг вақтини куз ойларига мўлжаллаганмиз.

Менга Озодбек акамни эски репертуарларидаги қўшиқлар кўпроқ манзур бўлди. Ўтган дамларни ёдга солди. Халқ ҳам эски қўшиқларини жуда соғинган экан. Аввал, концертларида фақат янги қўшиқлар айтардилар. Бу концертда эса, халқ у кишининг эски қўшиқларини улар билан биргаликда куйлади! Мен ҳам, куз ойларида бўлиб ўтадиган концертимда, репертуаримга эски қўшиқларимдан қўшишни режалаштирдим.

Саида Вахобова

Foto (4)