FATTOHHON.COM
« Все новости
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги кўмагида, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси 19-24 октябрь кунлари «Корея киноси кунлари» тадбирини ўтказади. Тошкент, Урганч ва Нукус шаҳарларида ташкил этиладиган мазкур тадбирда кореялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган «Мисс бувижон», «Менинг севгим, менинг қайлиғим», «Майдакаш», «Архитектурага кириш», «Донгмакголга хуш келибсиз!» фильмларини намойиш этиш режалаштирилган. «Корея киноси кунлари» «Korean Week – 2015» ҳафталиги доирасида ўтказилади. Ҳафталик мобайнида «Болалар ва ўсмирлар учун футбол бўйича маҳорат машғулотлари», «Корея амалий санъати бўйича маҳорат машғулотлари» ва бошқа шу каби маданий-оммабоп тадбирлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Шунингдек, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан, режиссёр Мансур Абдухолиқов томонидан суратга олинган «Қудуқ» бадиий фильми 13-29 ноябрь кунлари XIX маротаба ташкил этиладиган Таллин (Эстония) халқаро кинофестивалининг танловдан ташқари дастурига киритилди. «Қора тунлар» (Black Nights) Таллин Халқаро кинофестивали 1997 йилдан бери мунтазам равишда ташкил этиб келинаётган бўлиб, 2011 йили Халқаро кинопродюсерлар ассоциациялари федерацияси томонидан расман тан олинган.
«Қудуқ» фильми бунгача 2014 йили Россиянинг Анапа шаҳрида ташкил этилган XXIII «Киношок» кинофестивали, 2015 йили эса XI Қозон халқаро кинофестивалининг асосий танлов дастурида иштирок этган эди.
«ҚУДУҚ» ФИЛЬМИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРГА ЎТИШ!