FATTOHHON.COM

« Все новости

“УМР БЕКАТЛАРИ”... 11.10.2015 00:13

Куни кеча, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан, Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси томонидан суратга олинган «Умр бекатлари» ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтди.

photo (1)

Ҳужжатли фильм қаҳрамони – асли шаҳрихонлик, айни кунларда Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган, бу йил 101 баҳорни қаршилаган Ҳалима ая Қаюмова бўлиб, у бутун ҳаётини темирйўл соҳасига бағишлаган, 24 ёшидан бошлаб нафақага чиққунига қадар темирйўл ўтказгичи (стрелочник) сифатида меҳнат қилган.

photo (2)

Ҳужжатли фильмда, ёш Ҳалимани, ташқи кўриниши унинг ёшлигига ўхшаш таниқли актриса Нигора Каримбоева талқин этган. Ҳужжатли фильм режиссёри М.Эркинов.

Ҳужжатли фильмда Ҳалима аянинг инсонийлик фазилатлари, меҳр-муҳаббат, ҳалоллик ва эл-юрт равнақи йўлидаги заҳматлари ҳақида ҳикоя қилинган.