FATTOHHON.COM
« Все новости
1 май куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ ҳамкорлигида “Фавворалар сайли” бўлиб ўтди. Сайллар шоу концерт дастури асосида тайёрланган бўлиб, соат 14-00дан 20-00 гача, шаҳримизнинг фавворалари ўрнатилган жойларда, жумладан, Маърифат маркази ва Симпозиумлар саройининг кириш қисмида, Сайилгоҳ майдонининг ички қисмидаги фаввора, “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи биносининг ён қисмидаги фаввора, “International Tashkent” меҳмонхонасининг кириш қисмидаги фаввора, Хадра майдонида янги қурилган фаввора ҳамда Цирк биносининг кириш қисмидаги фаввора, Мирзо Улуғбек номли маданият ва истироҳат боғининг кириш қисмидаги фаввора, Бобур кўчаси, “Истиқлол” санъат саройи орқа майдонидаги фаввора, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрининг кириш қисмидаги фаввора, Мустақиллик майдонидаги Мотамсаро она ҳайкалининг орқа қисмидаги фаввора, “Локомотив” маданият ва истироҳат боғидаги фаввора, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудудидаги фаввора, Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳудудидаги фаввора, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳудудидаги фаввораларда ўтказилди!
Обод ва фаровон Ватанимизнинг тинчлиги ва осойишталигини тараннум этувчи сайллар ўзига хос кўтаринки руҳда ўтди!
Сайлларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг кўплаб хонандалари иштирок этдилар. Жумладан, Мустақиллик майдонида жойлашган фаввора ёнида ташкил этилган сайл ҳақиқий байрамга айланиб кетди, десак муболаға бўлмайди. Унда,
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз,
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Достон Убайдуллаев,
Ойбек ва Нигора,
хонандалар Жаҳонгир Отажонов,
Муниса Ризаева,
Нилуфар Отабекова ва бошқалар иштирок этишди.
Озод ва обод, фаровон юртга ана шундай шодон сайллар, байрамлар ярашади! Ватанимиз ҳамиша обод, осмонимиз мусаффо бўлсин!