FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕКНАВО” ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИ ХОНАНДАЛАРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА! 02.05.2014 14:53

 DSC_0211_новый размер

Ёшларимизда Ватанга муносиб бўлиш, ғурур ва ифтихор туйғуларини янада шакллантириб, ватанпарварлик хислатларини ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остидаги ёшлар фестивали, 1-3 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўтказилмоқда.

IMG_0046_новый размер

Фестивалнинг Қорақалпоғистон босқичига, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Дилноза Исмияминова, Самандар Ҳамроқулов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев, эстрада хонандалари Рухшона Маҳмудова, Шахзода Муҳаммедова, Сарвар ва Комил ва бошқалар жалб этилди. Қорақалпоғистонга ташриф буюрган санъаткорларни мезбонлар анъанага кўра, нон, туз билан кутиб олдилар.

DSC_0391_новый размер

Фестивалнинг биринчи куни Мўйноқ, Эллиқалъа, Беруний, Тўрткўл, Қўнғирот, Амударё, Қонликўл туманларида бўлиб ўтди! Фестивал доирасида ўтказилган “Иқтидор эгаси – обод юрт эртаси”, “Сиз севган қаҳрамонлар” ҳамда, “Замонамиз қаҳрамонлари” каби бир қатор лойиҳаларда эстрада хонандалари ҳам фаол қатнашдилар.

DSC_0265_новый размер

IMG_5023

Бу каби фестиваллар нафақат ёшларнинг маънан етук инсон бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамиятга эга, балки, санъаткорларни ҳам, ёшлар билан мулоқотда бўлиб, юртимизда ўтказилаётган ислоҳотлар тарғиботига ўз ҳиссаларини қўшишларига ҳам берилаётган имкониятдир.

 “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бунга чуқур масъулият билан ёндошмоқда.

DSC_0455_новый размер

IMG_5026

IMG_5029

IMG_5024

IMG_0157_новый размер

DSC_9820_новый размер