FATTOHHON.COM
« Все новости
2 май куни “Алишер Навоий” киносаройида
режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Онам билмасин” фильми премьераси бўлиб ўтди.
Кинотеатр ёнида, томошабинлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.
Премьера олдидан анъанага кўра, ёш хонандалар ижросида мини концерт бўлди.
Фильмда бош ролни актриса Саида Раметова,
актёр Матёқуб Матчоновлар ижро қилишган.
Шунингдек, Асқар Ҳикматов,
Шерзод Бин,
Наргиза Салмонова, Шахзода Муҳамедова ва бошқаларни турли характердаги ролларда кўришимиз мумкин.
Бу оилавий комедияда оилада учрайдиган муаммолар, комедик ҳолатлар билан талқин қилиниб, уларни ижобий бартараф этиш йўллари кўрсатилган.
“ОНАМ БИЛМАСИН” ФИЛЬМИ 3 МАЙДАН КАТТА ЭКРАНЛАРДА НАМОЙИШ ҚИЛИНМОҚДА!
Фотолар учун X Frame media production студияси фотограф Асқар Носировга миннатдорчилик билдирамиз