FATTOHHON.COM
« Все новости3 май куни “GRAND” радиосида бош муҳаррир Иброҳим Аҳмедов 8 йиллик фаолияти давомида илк марта, газета ва интернет журналистлари билан жонли мулоқот ўтказди!
Унда “Даракчи” газетасининг журналисти Қамариддин Шайхов ва
Fattohhon.com сайти раҳбари Феруза Фаттохова,
ҳамда журналист Саида Вахобова иштирок этишди.
Суҳбат жонли мулоқот тарзида кечди!
Суҳбат давомида журналистлар нима учун бу касбни танлаганликлари, танқидга муносабат, бугунги кундаги шоу бизнес, имкониятлар, бугунги информация тезлиги ва яна бир қатор мавзуларда саволларга жавоб бериб, фикрлар билдирдилар.
Суҳбат қувноқ руҳда ва жуда қизиқарли бўлди!
Суҳбат якунида, журналист Қамариддин Шайхов сир сақлай олмаслигини маълум қилди ва натижада,
унга ҳеч қандай сир айтмасликка ваъда берилди!))))))
Суҳбат якунида журналистлар барчага самимий тилаклар билдирдилар.
“GRAND” радиоси бош муҳаррири Иброҳим Аҳмедовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.
Эфир якунидаги хонанда Нилуфарнинг смс орқали билдирган чиройли тилаклари учун яна бир бор ташаккур!