FATTOHHON.COM
« Все новостиХонанда Манзура санъат оламида ўзининг муҳаббат ҳақидаги ажойиб қўшиқларидан ташқари, либослар борасидаги ўзига хос диди билан ҳам, барчанинг эътиборида! Хонанданинг ўзига хос креатив услубдаги кийган кўпгина либослари, ёш қизлар орасида оммалашганлиги ҳам сир эмас!
Манзура эндиликда ўз шахсий бизнесига асос солиб, ўз номи билан МАНЗУРА либослар бутигини очди!
Алишер Навоий кўчасидаги жойлашган “МАНЗУРА” бутигининг очилиши 3 май куни соат 15.00 да бошланди.
Манзура стилист Бекзод (Бек Абду) билан анъанавий қизил лентани кесгач, ҳамма ичкарига йўл олишди!
Шу куни бутикнинг очилишига хонанданинг дўстлари ва ОАВ вакиллари ҳам келишди. Мухлисларни-ку, гапирмаса ҳам бўлади! Бутикка одам сиғмай кетди!
Бутикдаги либослар, буюмлар хориждан келтирилган ва кўплари таниқли брендларга тегишли эди!
Албатта, Манзуранинг дидидан келиб чиққан ҳолда, кўплари нафис ва креатив!
Пошнали туфлилар, сумкалар, кўйлаклар,
кўзойнаклар!
Нафақат аёллар, балки эркакларга ҳам!
Кўпчилик ўзига ёққан нарсаларни харид ҳам қилиб улгуришди!
Манзуранинг ажойиб соч турмаги стилист парикмахер Бекзод (Бек Абду) томонидан тайёрланган
Манзурани шу куни яқин дўстлари бизнесдаги қадами билан чин дилдан табриклашди!
Жумладан, Улуғбек Раҳматуллаев, Ойбек ва Нигора, Умидахон, Камола Орипова ва Билолхўжа, Шерзод Бин, Шоира Отабекова, Фаррух Комилов ва бошқалар...
Манзура эса, барчага миннатдорчилик билдириб, қўшиқ ҳам куйлади. МАНЗУРА бутикнинг очилиши, ўзига хос кичик байрамдек ўтди!
Биз ҳам Манзурага бизнесда ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Равшан Шокировга миннатдорчилик билдирамиз