FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЖОНИМ АЙТ”! АГАР ЎША ИНСОН БИЛАН БЎЛИШ ТАҚДИРИНГГА БИТИЛГАН БЎЛСА... 04.05.2014 07:27

Foto (24)

Лола “Жоним айт” қўшиғига 4 май куни “Сinzano” ресторанида клип суратга олдирди.

Foto (7)

Клип режиссёри Ёдгор Носиров

Либослар бўйича рассом Ҳилола Шер

Foto (5)

Байрамона безатилган йўлак бўйлаб, қўлида гулдаста билан аста қадам ташлаб келаётган Лолани саволга тутдик!

  Foto (2)

Лола: - “Жоним айт” қўшиғини ёзаётганимиздаёқ, менинг кўз олдимга негадир айнан мана шу ғоя келганди. Бу қўшиқ, менимча, ўзида майинлик, муҳаббат, енгил тўй олди “синдром”ини мужассам қилган. У жуда романтик қўшиқ, лекин қўшиқда, қиз шубҳа билан ўз саволларига жавоб излайди. Севгилиси уни севадими? У унинг хаёлларида бир ўзими? Бу эса, келинчакнинг тўй олди “синдром”ини эслатади. Ўзим ҳам бу босқичдан ўтганман ва қизлар бахт тўйи олдидан қанчалик хавотир олишларини биламан. Ҳаттоки, қўрқинчли тушлар кўриш, хаёлга ҳар қандай фикрлар келиши мумкин. Бу қўшиқ ва клип муҳаббат, романтик ва тўй ҳолатларига асосланган. Клипда томошабинларга севимли бўлган жуда ҳам романтик фильм билан боғлиқлик бор! Бу қандай боғлиқлик эканлигини томошабинлар клип якунида билиб олишади! Бу ҳақиқий ностальгия! Лекин, у фильм қайғули якун топган эди! Бу клип эса, гўёки ўша воқеанинг давоми, фақат бошқа ҳаётда давом этаётгандек... Қаҳрамонлар ўшалар, фақат эндиликда уларнинг роллари ўзгача, ягона ўзгармаган нарса эса, бу ёшлар ўртасидаги муҳаббат! Бошқа ҳаёт бўлса ҳам, агар ўша инсон билан бўлиш тақдирингга битилган бўлса, ҳар вазиятда ҳам, буни ўзгартира олмайсан! Лекин, клип фильмдан кескин фарқ қилади! Ўшанда фильмни кўрган томошабинларда бош қаҳрамонларнинг фильм якунида бирга бўлолмаганликлари ғамгин таассурот қолдирган эди... Энди эса... Аммо, афсуски ҳамма сирни оча олмаймиз. Лекин, клипдан томошабинлар ҳам, мамнун бўлишади, деб ўйлаймиз. Клип воқеалари 1 кун давомида бўлиб ўтади! Ҳамма воқеалар тонгдан бошланади! 

 Foto (25)

Клипни суратга олиш ишлари ўзига хос мураккаб, лекин қувноқ жараёнда ўтаётганлиги кўриниб турарди. Массовка, яъни умумий саҳналарда иштирок этаётганлар сони 50 дан ортиқ эди! Бунинг устига кўп сонли ижодкорлардан иборат ижодий гуруҳ ҳам бор!

Foto (26)

Энг қийини эса, ҳаво жуда иссиқ! Бундай иссиқ шароитда ишлашнинг ўзи осон эмас! Аммо, ижодкорларга қойил қолиш керак! Ўз ишларини астойдил бажаришмоқда.

 Foto (2)

Клип режиссёри Ёдгор Носиров: -  Клип ғояси Лолага тегишли, у билан келишилган ҳолда клип ғоясини ниҳоясига етказдик. Жуда қизиқарли ғоя ва томошабинларга ёқади, деган умиддаман. Шунингдек, Бобур Йўлдошев, Раъно Ярашеваларни ҳам кўришимиз мумкин. Албатта, клипни суратга олишда ўзига хос қийинчиликлар ҳам бўлмоқда. Бугун режалаштирганимиздек охиригача суратга ола олмадик. Чунки, чироқ ўчиб қолди. Бир соат кутдик. Лекин, чироқ келмаганлиги сабабли, чироқсиз суратга олинадиган бир неча кадрларнигина суратга олдик. Энди 2 кун суратга олинадиган клипимизни суратга олиш ишлари 3 кунга айланади. Клипнинг массовкаси учун 40 тага яқин инсонлар чақирилганди. Лекин, 50 дан ортиқ инсонлар йиғилишди! Лоланинг фан-клубидан ҳам иштирокчилар келишган. Фурсатдан фойдаланиб, уларга “катта раҳмат” дейман! Чунки, у иссиқда қуёш остида ишлашнинг ўзи бўлмайди! Клипдаги воқеаларга келсак, ҳамма сирни оча олмайман! Аммо, клип 6 тача объектда суратга олинади! Асосий ролни эса, албатта Лоланинг ўзи ижро қилмоқда!

  Foto (29)

Клипдаги массовка билан боғлиқ, ҳамда Лола ва Бобур Йўлдошевнинг айрим саҳналари суратга олинди. Аммо, тўй саҳнаси якунига етмади!

Foto (12)

Лолага гўзал келинчак қиёфаси жуда ҳам ярашган!

Foto (16)

У ўз ролини чиройли ва ишончли ижро қилди.

Foto (27)

Foto (22)

Ҳа, шубҳасиз, бу клипда суратга тушаётганларнинг барчаси, томошабинлар учун севимли бўлган “Севинч” фильми қаҳрамонлари! Уларнинг тақдири эндиликда, ўзга ҳаётда қандай якун топади? Тўй бўладими? Ёки...

 

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз!

Foto (1)

Унданташқари, “Жоним айт” қўшиғини тайёр бўлишидан тортиб, то клип жараёнларигача бўлган воқеаларни ўз кўзингиз билан кўриш истагида бўлсангиз, “Ёшлар” телеканалидаги Дилдора Саъдуллаеванинг кўрсатувида кўришингиз мумкин.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар учун Назокатга миннатдорчилик билдирамиз

Foto (31)

Foto (28)

Foto (23)

Foto (20)

Foto (18)

Foto (15)

Foto (14)

Foto (19)

Foto (13)

Foto (17)

Foto (10)

Foto (9)

Foto (8)

Foto (6)

 

 Foto (4)

Foto (3)