FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАХЗОДАНИНГ 7 КУНЛИК КОНЦЕРТИДАН! “ЁР-ЁР”ДАН ФУТБОЛГАЧА! МИЛЛИЙЛИК ВА ЗАМОНАВИЙЛИК ТАНДЕМИ! 07.05.2014 10:41

 Foto (35)

Шахзоданинг “Истиқлол” санъат саройида 1-7 майга қадар бўлиб ўтган бу йилги янги яккахон концерт дастури кутилмаган янгиликларга бой бўлди!

Foto (6)

Foto (5)

Авваламбор, залга кирганда томошабинларнинг кўзлари тушган катта саҳнани бутунлай экранлар ўраб олганди. Аммо, бу ҳаммаси эмас, экранлар икки қаватдан иборат ва концерт бошланишида Шахзода шарқона малика қиёфасида ўша экранларнинг ўртасидан чиқиб келди, ҳамда “Тўкилиб” қўшиғини ижро қилди!

Foto (7)

1 блок шу тарзда бошланди. Томошабинлар олқишлари остида, қўшиқнинг иккинчи куплетида, Шахзода пастга тушиб, саҳнага чиқиб, ҳаётидаги муҳим янгилик, иккинчи ўғлининг дунёга келганлигини ҳамда концертда мухлислари учун ажойиб совғалари борлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг, Шахзода “Тошкент кўчалари”, “Шунчаки”, ҳамда “Сен менга керак” (“Юрак йиғлар” фильми саундтреки) қўшиқларини ижро қилди. 

Foto (11)

Блоклар оралиғида танаффусларда кейинги блок мавзусига мос “Into” лар тақдим қилинди. 1 ва 2 блок оралиғида экранларда замонавий шаҳар кўриниши намойиш қилинди. Саҳнада эса, раққослар замонавий рақсга тушдилар. Сўнг, экранда юриб келиб тўхтаган автобус ичидан Шахзода саҳнага чиқиб келди ва 2 блокни “Ёр-ёрлар” қўшиғи билан бошлади.

Foto (12)

Кейин, Футбол ҳақида қўшиқ куйлади. Экранларда эса, Равшан Эрматов бошчилигидаги футболчиларимиз намоён бўлишди. Бу қўшиққа раққослар билан бирга, саҳнада ўзига хос, Шахзоданинг ўзи гол киритган футбол ўйини саҳна кўриниши намойиш қилиб ўтилди.

Foto (15)

Сўнг, Лезгинка оҳангидаги қўшиқ ва унга раққосларнинг ғайрат билан сакраб рақс тушишлари, янада қизиқарли чиқди. Кейин эса, “Мало ло” (“Геолог. Ўлимдан кучли” фильми саундтреки)ни ижро қилди.

2 ва 3 блок оралиғида экранларда фильм трейлери ҳам намойиш қилинди.

Foto (16)

3 блокни Шахзода “Нолам” қўшиғи билан бошлади. Сўнг, “Get up”, ҳамда  «Любовь это ты» қўшиқларини ижро қилди.

Foto (18)

Кейин эса, саҳнага “Отпусти” дуэтини куйлаш учун Аслан Гусейновни таклиф қилди.

Foto (19)

Қўшиқдан сўнг, Шахзода Аслан Гусейновга концертда меҳмон бўлган ўзбек санъаткорларини бирма-бир таништириб ўтди.

Foto (43)

Аслан Гусейновнинг ўзи “Где ты” таронасини куйлаб берди.

Foto (20)

4 блокда яна либос алмаштириб чиқиб келган хонанда «Юрак» қўшиғини ижро қилгач, кўпчиликнинг талабига кўра, “Megamix” тарзида “Ўкинч”, “Керагимсан” каби бир қатор севимли қўшиқларини куйлади.

4 ва 5 блок оралиғида эса, раққосалардан бири декорация устида ажойиб рақс тақдим қилди.


5 блок миллий йўналишда бўлиб, «Мутти» қўшиғи билан бошланди.

 

Шахзоданинг хонанда Алишер Файз билан миллий йўналишдаги дуэти «Қилпиллама» ҳазил қўшиғи барча учун кутилмаган янгилик бўлди!

Foto (30)

Сўнг, хонанда Дилмурод Мусаев билан яна миллий йўналишда “Нетай” қўшиғини куйлади.  

Foto (31)

“Қўллар тепага” қўшиғининг миллий версияси ҳаммани ҳайратга солди! Айниқса, унга миллий кийимлардаги раққослар рақси янада ажойиб эди.

Foto (32)

Сўнг, Юлдуз Усмонова репертуаридан “Билмадим” қўшиғини куйлади!

Foto (33)

5 ва 6 блок оралиғида ёш болалар гуруҳи томонидан “Сhicco” қўшиғи тақдим қилинди.

Foto (34)

Қўшиқ якунида, қўшиқ сўзларини айтиб, Шахзоданинг ўзи ҳам саҳнага чиқиб келди.

6 блокни хонанда “Мой золотой” қўшиғи билан бошлади.

Foto (36)

Сўнг, “Қайнона” қўшиғи янгради ва экранларда қайнона қиёфасида актриса Ҳалима Иброҳимова намоён бўлди.

Foto (38)

Шахзода концертни шўх оҳангдаги “Таманнози” қўшиғи билан якунлади!

Foto (41)

Концерт томошабинларни бир зум ҳам зериктирмади, жуда кўплаб янгиликлар барчанинг олқишига сазовор бўлди. Хонанда либосларга ҳам алоҳида аҳамият берган бўлиб, унинг либослари раққос ва раққосаларнинг либослари билан уйғунлашган эди. Ҳар бир блокда ўзгача, яъни Шарқона Малика, замонавий спорт ишқибози, нозик ва романтик 2 қиёфа, миллий образ, ҳамда оқ ва тилларанг уйғунлашган либосларда чиқиб келган Шахзода барчани ҳайратга солди.

Foto (42)

Дизайнер Дилдора Қосимова

Foto (39)

Концертда Шахзода ўзи билан бирга ишлаган рақс гуруҳи аъзоларини ҳам номма-ном таништириб ўтди. Концертда рақслар ҳам дид билан саҳналаштирилган, ҳар бир қўшиққа ва саҳна кўринишига мос бўлди.

Foto (17)

Бундан ташқари, Шахзода концертни бошловчисиз, мухлислар билан ўзбек тилида жонли мулоқот тарзида олиб борди.

Концерт давомида ўзини қўллаб-қувватлаб турган фан-клубига ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирди. Фан-клуб аъзолари ҳам Шахзодага ўз ҳурматини билдириб, совғаларини топширишди.

Foto (8)

Foto (14)

Foto (4)

Концерт кунлари давомида, Шахзоданинг кўплаб ҳамкасблари концертда томошабин сифатида меҳмон бўлишди. Жумладан, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Манзура, Муниса Ризаева, Сардор Раҳимхон, Динейра, Шахзода Матчонова, Зиёда, Амира, Тамила, Ягона ва бошқалар...

Foto (3)

Концертнинг якуний кунида эса, яқиндагина оғир операцияни бошидан кечирган Нилуфар Усмонова ҳам томошабин сифатида меҳмон бўлди

Foto (22)

Foto (23)

ва Шахзодани муваффақиятли концерт билан чин дилдан табриклади!

Foto (24) 

Концерт давомида ҳамкасблари ҳам, томошабинлар ҳам хонандага гуллар ва совғалар тақдим қилишди. 

 

Foto (25)

Мазкур концерт дастури кўплаб янгиликларга бой, ҳақиқий ёдда қоларли шоу бўлди!

Foto (1)

 

Шунингдек, концерт ташкилотчилари томонидан концертнинг якуний куни концерт ижодий гуруҳи учун фуршет ҳам ташкил қилинди.

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

Foto (19)

Фотолар учун фотограф Жамол Равшановга миннатдорчилик билдирамиз

Foto (2)

  Foto (26)

Foto (21)

Foto (9)

Foto (10)