FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЮРАК ЙИҒЛАР” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! ТАНЛАГАНИНГДА ЮРАГИНГ ЙИҒЛАШИНИ ИСТАМАДИМ... 08.05.2014 13:57

 Foto (19)

8 май куни “Алишер Навоий” киносаройида анча вақтдан буён томошабинлар томонидан кутилаётган “Юрак йиғлар” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Foto (31)

Foto (25)

Foto (22)

Foto (28)

Премьерага кўплаб шоубизнес вакиллари ҳам ташриф буюришди. Жумладан, Шахзода, Лола, Нилуфар Усмонова, Рухшона, Нилуфар синглиси Феруза билан, Лола ва Шаҳло Аҳмедовалар, “Тарона” студияси директори Даврон Муқимов, “Сетора” гуруҳидан Азиза, киношунос, продюсер, журналист Феруза Нодирова ва бошқалар...

Foto (29)

Премьерани “Ўзбегим таронаси” радиобошловчиси Раъно Алимова ва “Наврўз” радиобошловчиси биргаликда олиб боришди.

Foto (34)

Foto (35)

Бошқа премьералардан фарқли равишда, бошловчилар фильмнинг ҳар бир ижодкорини саҳнага  бирма-бир эълон қилиб, таклиф қилишди. Яъни, студия директоридан тортиб, актёрларгача. Бу ҳаракат билан улар фильмни катта экранга чиқишида ҳар бир ижодкорнинг ўзига хос меҳнати бўлишини билдиргандек бўлишди, назаримизда.

(Бошқа премьераларда ҳамма ижодкорлар баравар саҳнага чиқишгач, кейин номлари эълон қилинарди)

Foto (18)

Фильм режиссёри Акром Шахназаров

Foto (21)

Foto (14)

Бош ролларда: “Беном” гуруҳидан Сарвар Азимов ва Комил Фозилов, Зарина Низомиддинова, “Диёр” гуруҳи вакиллари Жамол ва Юлдуз, ҳам актёр Баҳрул Қурбонов ижро этишган. Шунингдек, Жумадилла Раметов ва Муяссар Бердиқулова ҳам фильмда суратга тушишган.

Foto (16)

Ижодкорлар таништириб ўтилгач, ижодкорлардан Сарвар Азимов,

Foto (17)

актриса Зарина Низомиддинова ҳамда фильм режиссёри ўз фикрларини билдириб ўтишди. 

Foto (7)

Фильм намойиши олдидан фильмнинг Сарвар ва Комил ижросидаги саундтрек клипи намойиш қилинди.

Сўнг, фильм намойиши бошланди.

Foto (20)

Фильмнинг илк кадрлариданоқ унда хорижий фильмларга хос руҳиятни сезасиз. Замонавий ёшлар, уларнинг ҳаёти, фикрлари ва муҳаббати, фильм воқеалари асосини ташкил этади. Фильмда операторлик ишига ўзига хос ёндошилган, кадрлар чиройли суратга олинган. Фильмда муҳаббат билан бирга дўстлик ва ғурур тушунчалари ҳам асосий планга олиб чиқилган. Фильм мазмунига кўра, муҳаббат ҳар қандай инсонни умуман ўзгартириб юбориши мумкинлиги асосли равишда кўрсатиб берилган.

Foto (6)

Сарвар Азимов қаҳрамони Али ҳаётида юз берган ҳодиса, уни ҳаётга бошқача кўз билан қарашга ундайди. Муҳаббат туйғуси унинг ҳаётга бўлган қарашлари, ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади. Ўз навбатида эса, Али ҳис-туйғулар таъсирида, ўзи учун азиз инсоннинг ҳаёти ўзгаришига сабаб бўлади.

Foto (13)

Айниқса, Зарина Низомиддинова ижросидаги қаҳрамоннинг ўз севган инсони учун сўраган тилаги, фильм якунидаги Комил Фозилов қаҳрамонининг “Танлаганингда юрагинг йиғлашини истамадим” сўзлари, фильмнинг таъсир кучини янада оширган.

Фильмда, ҳаётда ҳамма нарса ҳам ҳамиша инсон истаганидек бўлавермаслигини, баъзида кутилмаган тасодифлар, инсон ҳаётини бутунлай бошқа ёққа буриб юбориши мумкинлиги таъсирли кўрсатиб берилган. Баъзида юз бераётган ҳодисаларга инсон ўзи айбдор бўлмаслиги мумкин, вазият сабаб, айбсиз айбдорга айланиши ҳам мумкин.

Фильмда романтик кадрларга кенг ўрин берилган. Шунингдек, Шахзода, “Беном” гуруҳи Сарвар ва Комил, ҳамда Лола ижросидаги қўшиқлардан фойдаланилган.

Томошабинлар томонидан, таъсирли муҳаббат қиссаси, деб эътироф этилган “Юрак йиғлар” фильми 9 майдан юртимиз кинотеатрларида намойиш қилинмоқда.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 

Foto (26)

Foto (4)

Foto (32)

Foto (24)

Foto (36)Foto (33)

Foto (27)

Foto (23)

Foto (20)

Foto (14)

Foto (12)

Foto (11)

Foto (10)

Foto (9)

Foto (8)

Foto (7)

Foto (6)

Foto (5)

Foto (3)

Foto (2)

Foto (1)