FATTOHHON.COM
« Все новости
ЗАМИРДАН “ЧАПАК”! 23 СОАТ ДАВОМИДА СУРАТГА ОЛИНГАН ВИДЕОКЛИП+АУДИОПРЕМЬЕРА! 12.05.2014 06:16
Ёш хонанда Замирнинг янги “Чапак” қўшиғи ғояси ва сўзи Элдор Қаюмовга, аранжеровкаси эса Ботир Алиевга тегишли.
Гранд радиоси бош муҳаррири Иброҳим Аҳмедов эндиликда Замирнинг ижодий продюсери ҳисобланади. Шунинг учун, қўшиқлар борасида ҳам маслаҳатларини аямаяпти.
Замир янги “Чапак” қўшиғи учун видеоклип ҳам суратга олдирди! Клипда Элдор Қаюмов 2 ёшли фарзанди билан биргаликда чиқди. Клипда раққослар ҳам иштирок этишди. Либос устида эса, “Самрас” гуруҳи йигитлари ишлашди.
Клип ғояси ва режиссёри Тимур Примқулов
Стилист Лида Андрэ
Эрталаб соат 07.00 дан эртаси куни соат тонги 05.00 гача ижодкорлар тинимсиз меҳнат қилишди.
23 соат давомида суратга олинган
“Чапак” клипи тез кунда премьера қилинади!
Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!