FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАҲСИЙ ҲУДУДГА НАЗАР! АЛИШЕР УЗОҚОВ: МЕНИ ҲАМ ЭРКАЛАТГИМ КЕЛАДИ, ЛЕКИН... 13.05.2014 07:32

Шоубизнес соҳасидаги инсонлар, бошқалар назарида фақатгина ижод билан машғул бўлган инсонлардир. Улар баъзида бошқаларда, оилада қўлини совуқ сувга урмайдиган инсондек гавдаланишади. Айниқса, шоубизнесдаги эркакларни умуман, оила юмушлари, бола тарбиясидан бироз йироқда, деб ўйлашади. Лекин, бугунги лойиҳамиз, бундай фикрларни бутунлай инкор этади. Шоубизнес вакиллари нафақат меҳрибон ота, оила бошлиғи бўлибгина қолмай, балки баъзида фарзандларига қарашни ҳам, уддалай олишади!

   Foto (8)

Актёр, режиссёр, хонанда ва футболчи Алишер Узоқов

1 ўғилнинг отаси

 Foto (1)

1) Ёш боланинг кийимини алмаштира оласизми?

Алишер Узоқов: - Сал қийналаману... Лекин, алмаштира оламан!

  Foto (2)

2) Бир кун давомида болага қарай оласизми?

Алишер Узоқов: - Тўғри, сал қийин бўлиши мумкин. Лекин, қараб тура оламан! (кулади)

 Foto (5)

3) Болангиз сиз яхши кўрган нарсани синдириб қўйди.

Алишер Узоқов: - Бундай воқеа бўлган, нималигини айтмайман. Яқинда, бўлди, аммо уришмадим.

 Foto (7)

4) Меҳмонларнинг олдида одобсизлик қилса-чи?

Алишер Узоқов: - Ҳали кичкина, ундай қилмади. Ҳали  ундай қилишга улгурмади. (кулади)

  Foto (6)

5) Бола тарбиясига қандай қарайсиз? Болани уришиш керакми, ёки йўқми?

Алишер Узоқов: - Бола тарбиясига аҳамиятли бўлиш керак. Фарзандимни оилада уришиб турадиган битта менман. Тўғри, урмайман. Аммо, сал қаттиқ гапираман. Чунки, бошқа ҳамма уни эркалатади. Мени ҳам эркалатгим келади, лекин жуда ҳам эркалатиб юборадиган бўлсак, бола ҳам эркаланиб кетади. Шунинг учун, тарбияга қараб туриш керак.

  Foto (9)

6) Муҳим ишингиз бор, лекин фарзандингизни сиз билан ўйнагиси келяпти. Қандай йўл тутасиз?

Алишер Узоқов: -  Аввал ишимни қилиб олиб, кейин болам билан ўйнайман. (кулади) Унгача, бирор нарса деб, овутса бўлади.

Foto (3)

7) Болангиз нимани яхши кўришини биласизми?

 Алишер Узоқов: - Албатта, ўғлим жуда футболни яхши кўради! Ҳалитдан, “копток” дейди. Уйимиз тўла копток! (кулади)

 Foto (4)

8) Фарзандингиз сизнинг касбингизни давом эттирмоқчи бўлса?

Алишер Узоқов: - Агар ҳақиқатдан ҳам истеъдоди зўр бўлса, жуда ҳам иқтидорли бўлса, давом эттирсин! Аммо, истеъдоди 70-80 фоиз бўлса ҳам, мен “йўқ” дейман.

Саида Вахобова