FATTOHHON.COM
« Все новостиХонандалар кўпинча банд бўлиб, уйда кам бўлишади. Ботир Яминов ҳам уйда бўш вақти бўлганидан фойдаланиб, онаси билан биргаликда палов пиширишди.
«Палов ўзбекларнинг энг яхши кўрган таоми, ойижоним сизга бир ўз қўлим билан палов дамлаб бераман” деб, ишга киришди Ботир.
Лекин, оналари ҳам ўғлига ёрдамлашиб, ундан ўз маслаҳатларини аямадилар.
Мен турганда сиз пиёз артасизми, ойижон?
Ие, пиёз кўзни ёмон ёшлантирар экан!
Яхшиси, мен сабзи тўғрай қолай...
Хўш, паловга яна нима қўшса бўлади?
Сабзини тез-тез тўғраш керак!
Гуруч тозалаш қолиб кетди-ку...
Демак, ёғни қиздиргач, қозонга биринчи бўлиб пиёзни соламиз!
Яхшилаб қовурамиз! Пиёз куйиб кетмаслиги керак!
Кейин гўшт солиниб, қовуриш давом эттирилади!
Сабзи соламиз!
Сабзини ҳам аралаштириб, қовуриш давом эттирилади. Кейин сув қуйиб қайнатиш керак...
Тозаланган гуручни ювиб оламиз!
Лекин, гуруч ивитилмайди!
Гуруч солингач, албатта сувнинг тортилишига қаралади.
Паловни дамлаш олдидан, ҳеч тузини ростлай олмаяпман!
Ўзингиз Паловнинг тузини кўриб бермасангиз бўлмайди, ойижон...
Дамлаш олдидан таъми мана шундай бўлиши керак!
Ошни ҳам ўзингиз яхшилаб, дамлаб бердингиз! Сизни ёрдамингизсиз палов пиширишимга ҳали борга ўхшайди)))
Энди соатга қараймиз! Палов тайёр бўлиб қолди, шекилли...
Мана паловимиз ҳам пишди!
Ботиржон, ўғлим... Паловни сузмайсанми?
Гўшт, саримсоқларни алоҳида қилиб оламиз...
Паловни яхшилаб аралаштириб юборамиз
Ойимларни уринтирмай, ўзим суза қолай...
Гўштларни ҳам алоҳида тўғраб олиш керак экан...
Лаганга сузиб олсак бўлди!
Ҳар қалай, ўзим тайёрладим!
Албатта, ойижонимнинг ёрдамлари билан...
Ботир барибир палов тайёрлашда онасичалик пазанда эмаслигини сезди!
“Ҳеч ким паловни онамлардек мазали тайёрлай олмайди! Ҳали улардан кўп ўрганишим керак экан!” Ботир шундай фикрга келди.
Ғоя муаллифи Феруза Фаттохова
Саида Ваҳобова
Фотограф Мирсаид Зоҳидов
Лойиҳани тайёрлашдаги ёрдам учун Яминовлар хонадонига миннатдорчилик билдирамиз
Тасвир газетасида чоп этилган