FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕКНАВО” ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИ ТОМОНИДАН БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБЛАРИДА... 16.05.2014 11:09

 Ijodiy uchrashuv (6)

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан Республикамиздаги 300 яқин Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳар бирига санъаткорлар бириктириб чиқилиб, улар иштирокида ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ўтказилиши ҳақида, шу йилнинг 8 май куни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан бўлиб ўтган “Миллий эстрада санъатини ривожлантиришда, матн ва мусиқанинг ўрни” мавзусидаги давра суҳбатида, Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари-“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Баҳодир Аҳмедов томонидан айтиб ўтилган эди. Бундан асосий мақсад эса, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар ҳудудларида янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган болалар мусиқа ва санъат мактаблари билан ижодий ҳамкорликни кучайтириш, уларга доимий равишда ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июль “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-910-сон Қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шу йилнинг 16 май куни Тошкент шаҳридаги Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ва "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси хонандалари билан ижодий учрашувлар ташкил қилинди. Мазкур ижодий учрашувлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси имзолаган қўшма қарорга  асосан, Учтепа туманидаги 12-сон ва 28-сон БМСМ,  Шайҳонтохур туманидаги 11-сон БМСМ ва Зангиота туманидаги 13-сон БМСМларида  ташкил қилинди.

Ijodiy uchrashuv (13)

Учтепа туманидаги 28-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабига Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков,

IMG_1369_новый размер

"Ниҳол" мукофотининг совриндори Зиёда Қобулова ва

Ijodiy uchrashuv (9)

хонандалар Муниса Ризаева,

Ijodiy uchrashuv (14)

Даврон Эргашевларнинг ташрифи, бирдек ҳам ўқитувчиларни ҳам, ўқувчиларни қувонтириб юборди.

Ijodiy uchrashuv (3)

Аввалига, синф хоналарда махсус маҳорат дарслари ташкил этилди.

Ijodiy uchrashuv (8)

Ijodiy uchrashuv (7)

Унда, Озодбек Назарбеков ўқувчиларнинг қўшиқларини тинглаб кўриб, уларга овозни созлаш борасида керакли маслаҳатлар берди.

Ijodiy uchrashuv (10)

Шундан сўнг, мактаб залида санъаткорлар ва ўқувчилар, ўқитувчилар билан катта мусиқий ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ijodiy uchrashuv (11)

Биринчи бўлиб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков сўзга чиқиб, ўз фикрларини баён қилгач, ташкил қилинган мазкур ижодий учрашув учун “Ўзбекнаво“ эстрада бирлашмасига миннатдорчилик билдирди.

IMG_1250_новый размер

Сўнг, барча санъаткорлар ҳам, ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Ijodiy uchrashuv (16)

IMG_1264_новый размер

Тадбир давомида ўқувчилар ҳам санъаткорларга ўз маҳоратларини кўрсатиб, мусиқали номерлар намойиш қилдилар.

IMG_1283_новый размер

IMG_1303_новый размер

IMG_1335_новый размер

IMG_1402_новый размер

Сўнг, санъаткорлар ҳам, йиғилганларга ўз қўшиқларидан тақдим қилдилар.

 IMG_1468_новый размер

IMG_1477_новый размер

Учтепа туманидаги 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Равшан Комилов, Тоир Қўзиевлар ташриф буюриб, ўқувчиларга керакли маслаҳатлар бериб, маҳорат дарсларини тақдим қилган бўлсалар,

Foto (16)

Foto (20)

Шайҳонтохур туманидаги 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабига эса Ўзбекистонда хизмат кўрстаган артист Сардор Раҳимхон, "Ниҳол" мукофоти совриндори Рухшона  ва хонанда Даврон Эргашев ташриф буюришди.

Foto (4)

11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг катта залида хонандалар ўқувчиларнинг турли саволларига жавоб бериб, улар сўраган қўшиқларни тақдим қилишди.

 Foto (19)

Рухшона ўзининг янги қўшиғини тақдим қилгач, талабларга кўра, барча учун севимли бўлган “Кабутар” қўшиғини ижро қилди ва

Foto (7)

болалар учун пианино ҳам чалиб берди.

 Foto (15)

Сардор Раҳимхондан эса, тингловчилар яна “Дўст” қўшиғини сўрашди!

Foto (19)

Болалар Рухшона,

Foto (17)

Сардор Рахимхон ва

Foto (12)

Даврон Эргашевларнинг қўллаб-қувватлашлари остида ўзларининг мусиқий чиқишларини ҳам намойиш қилишди.

Foto (13)

Ижодий учрашувлар кўтаринки руҳда ўтди.Ijodiy uchrashuv (17)

IMG_1348_новый размер

Бундай ижодий учрашувлар ва амалий машғулотлар ёш авлодни янада руҳлантириб, ўз олдиларига қўйган мақсад сари ҳаракат ва интилишларини янада мустаҳкамлайди.  Улуғ чинорларга интилган ёш ниҳоллардан келажакда, иқтидорли санъаткорлар етишиб чиқиши шубҳасиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_1899_новый размер

Фотолар учун Шерзод Раҳмоновга миннатдорчилик билдирамиз

Ijodiy uchrashuv (1)

IMG_1265_новый размер

Ijodiy uchrashuv (2)

Ijodiy uchrashuv (4)

 Ijodiy uchrashuv (3)

Ijodiy uchrashuv (5)

Ijodiy uchrashuv (15)

Ijodiy uchrashuv (17)

 

IMG_1351_новый размер

 IMG_1337_новый размер

IMG_1341_новый размер

IMG_1371_новый размер

IMG_1401_новый размер

IMG_1477_новый размер

Foto (1)

Foto (2)

Foto (3)

Foto (5)

Foto (10)

Foto (11)

Foto (14)

Foto (21)