FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЁШЛАР БАҲОРИ” ГАЛА-КОНЦЕРТИДАН... 17.05.2014 13:05

 

IMG_6123

Озод ва обод юртимизнинг келажаги бўлган ёшларни ҳар жиҳатдан етук инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш, ҳамда маданият ва санъат йўналишида истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан турли фестиваль ва танловлар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” давлат мукофоти, “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик танлови, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали, “Марди-майдон” жонли ижродаги қўшиқлар фестивали, Болалар мусиқа ва санъат мактабларидаги маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар каби кўплаб тадбир ва лойиҳалар ўтказилмоқда.

IMG_6124

“Ёшлар баҳори” Республика ёш опера ижрочилари фестивали ҳам ана шундай эзгу мақсад йўлидаги лойиҳалардан биридир. 17 май куни Тошкентдаги  “Туркистон” саройининг ёзги майдонида, “Ёшлар баҳори” ёш опера ва симфоник мусиқа ижрочилари Республика фестивалининг гала-концерти бўлиб ўтди. Мазкур гала-концерт Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Камолот ЁИҲ ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Фестиваль илк марта ўтказилаётган бўлса ҳам, унинг доирасида хонандалиги бўйича ижод қилаётган 55 нафар яккахон ва 3 та хор жамоалари ўз ижод намуналарини намойиш қилишди! Мазкур фестиваль Миллий операмиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, опера йўналишида ижод қилаётган ёшларимизни янада қўллаб-қувватлаб, уларга янада ишонч бағишлади.

IMG_6121

Бундай фестиваллар ёшларимизда Ватанга муҳаббат, фидоийлик ва садоқат, келажакка ишонч туйғуларини янада ривожлантиришга хизмат қилган ҳолда, санъат соҳасида нафақат миллий ва эстрада, балки жаҳон стандартларига жавоб берадиган даражада, опера санъатини ҳам ривожланаётганлигининг ўзига хос исботи бўлди.