FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДИНА МУМТОЗНИНГ “БОЛАЖОН” ДЕБ НОМЛАНГАН КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН! ЭСТАФЕТАНИ ДУГОНАЛАРИГА ТОПШИРДИ! 18.05.2014 12:59

Foto (18) 17 май куни “Туркистон” саройида “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтознинг “Болажон” деб номланган концерт дастури 2 та сеансда, яъни соат 15.00 ва 19.00 да бўлиб ўтди.

Foto (1)

Соат 15.00 даги сеансга хонанданинг ҳамкасблари, шоубизнес оламининг таниқли вакиллари меҳмон томошабин бўлишди. Жумладан, Ўзбекистон Халқ артистлари актриса Марьям Ихтиёрова, актёр Лутфулла Саъдуллаев, хонанда Зулайҳо Бойхонова, актриса Меҳри Бекчонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Мавлуда Асалхўжаева, Абдурашид Йўлдошев, Лола Аҳмедова, Умида Мирҳамидова, хонандалар Муниса Ризаева, Ойбек ва Нигора, Умидахон, Шахнозабону, Умар Шамсиев, марҳум Мўмин Ориповнинг рафиқаси Камола Орипова ўғли Билолхўжа билан ва бошқалар...

Foto (6)

Концерт дастурини “Ниҳол” мукофоти совриндори, хонанда ва бошловчи Машҳурбек, ҳамда актриса Шахзода Муҳамедова олиб боришди.

Foto (13)

Машҳурбекнинг ўзига хос ҳазиллари барчанинг кайфиятини янада кўтарди.

Foto (9)

Мадина Мумтоз концертни “Дугоналар бормисиз,омонмисиз” деб куйлаш билан бошлади.

Foto (7)

Сўнг, томошабинлар билан саломлашиб, барчага миннатдорчилик билдиргач, “ҳаттоки никоҳ тўйимда ҳам бунчалик ҳаяжонланмаганман, камчиликлар бўлса узр” деб, концертни бошлади.

Foto (20)

Хонанда концерт давомида ҳам миллий, ҳам эстрада йўналишида кўплаб қўшиқлар куйлади.

MadinaM (11)

Устозларнинг қўшиқларидан янги аранжеровкадаги қўшиқлар ҳамда, хорижий тиллардаги севимли қўшиқлар ҳам эътибордан четда қолмади.

Foto (10)

Жумладан, “Бор учун”, “Совчи келди”, “Бахтли бўл”, “Бўлмаса” (Бобур ғазали), “Отам”, “Ойижоним”, “Мен сизни ҳеч кимга бермайман”, “Бибижон”, “Қиш сонатаси” сериали саундтреки (корейс тилида), “Ўзинг”, “Салламно”, “Бобби” фильмидан “Мен шоир эмасман” (ҳинд тилида), Хоразмча, “Эй ёр ишқим сени девона қилсин”, “Болажон” ва бошқалар...

Концерт давомида меҳмон бўлиши кутилган хонандалар Самандар Ҳамроқулов ва Диёр Маҳкамовлар ижодий сафарда бўлганликлари учун иштирок эта олмадилар.

Foto (15)

Концертда Дилсўз ва

MadinaM (9)

MadinaM (8)

MadinaM (7)

Comedy Uz резидентлари “Ҳасан Ва Ҳусан” триоси иштирок этишди.

Foto (16)

Дилсўз Мадина Мумтознинг онаси актриса Раъно Ярашева шеъри билан унга илк машҳурлик келтирган “Бегим” қўшиғини, ҳамда “Соғиндим ёмон” қўшиқларини куйлади.

Foto (6)

Foto (5)

Comedy Uz резидентлари “Ҳасан Ва Ҳусан” триоси ажойиб ҳазиллардан ташқари, томошабинлар билан совринли ўйин ўтказишди. Шартга кўра, 3 та томошабин танлаб олиниб, улар фонограммага оғиз қимирлатиб, хонандаларнинг қўшиқларини, ҳаракатларини кўрсатиб, куйлаб беришлари керак эди. Репертуар учун Муниса Ризаева, Жасур Умиров ва Psy танлаб олинганди. Биринчи иштирокчи аёл, микрофонни унутиб қўйган бўлса ҳам, жўшқин рақси учун ғолиб бўлиб, совринни қўлга киритди. Унга микротўлқинли печь ҳадя қилинди. Бундан ташқари, Comedy Uz резидентлари “Ҳасан Ва Ҳусан” триоси, “Титаник” фильмини ўз талқинларида ўзбекча дубляж ҳам қилиб беришди. Ундаги кўплаб хонандалар билан боғлиқ ҳазиллар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади!

Foto (8)

 “Бахтли бўл” қўшиғини куйлаётган вақтида, саҳна мониторларида Мадина Мумтоз ва умр йўлдошининг тўй фотосуратлари акс этди. Турмушга чиқмаган ҳамкасбларини санаб ўтиб, “Эстафетани сизларга топширдим”, деб ҳазиллашишни ҳам унутмади.

Foto (21)

Foto (22)

“Бу мавзуда куйлаш мен учун оғир” деб, отасини хотирлаб куйлаган қўшиғи ҳам томошабинларни бефарқ қолдирмади.

Foto (24)

Сўнг, онаси Раъно Ярашевага алоҳида эҳтиром кўрсатган хонанда, онасига узун материал рўмол ҳам тақдим қилди, унга атаб қўшиқ ҳам куйлади.

MadinaM (12)

Раъно Ярашевага алоҳида сўз ҳам берилди.

MadinaM (1)

Ўзбекистон Халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев эса, Раъно Ярашевага зардўзи дўппи ва нимча кийгазди, Мадинанинг турмуш ўртоғини ҳам таклиф қилиб, ҳаммаларини табриклади!

MadinaM (2)

Хонанда турмуш ўртоғига бағишлаб куйлагани “Мен сизни ҳеч кимга бермайман” (Кумуш Раззоқова репертуаридан) қўшиғи вақтида, турмуш ўртоғи билан рақсга ҳам тушди.

MadinaM (13)

Концерт якунидаги “Болажон” қўшиғи вақтида эса, Мадинанинг ўғилчаси ўйинчоқ болалар машинасини ҳайдаб саҳнага чиқиб келди ва мусиқанинг баландлиги, ҳамда бунчалик кўп одамлардан чўчидими, йиғлаб юборди.

MadinaM (14)

Мадина ўғлини қўлига олгач, у бироз тинчланди.

MadinaM (15)

Саҳнага чиқиб келган Мадина Мумтознинг турмуш ўртоғи Муроджон ўғлини кўтариб олди.

Foto (12)

 Хонанданинг концертда кийган 3 та саҳна либослари дизайнер Шаҳзода Муҳамедовага тегишли.

MadinaM (5)

Концертда “Тошкент  зеболари” рақс гуруҳи иштирок этишди.

MadinaM (10)

Концерт декорацияси саҳнани ўраган монитор экранлардан иборат бўлди. Концерт якунида хонанда барча созандаларини номма-ном таништириб чиқди ва концертга меҳнати сингган барчага, ҳамда томошабинларга миннатдорчилик билдирди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

MadinaM (6)

MadinaM (4)

MadinaM (3)

Foto (23)

Foto (19)

Foto (14)

Foto (11)

Foto (5)

Foto (4)

Foto (3)

Foto (2)