FATTOHHON.COM
« Все новости
Хорижий давлатда сафарда бўлиб қайтган Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг эксклюзив янгиликлари билан бўлишди!
Улуғбек Раҳматуллаев: - Мен ҳар доим, янги бир катта лойиҳалар устида ишлашимдан аввал, четроқ бир давлатга бориб, дам олиб келаман. Сўнг, яхши кайфият ва ғайрат билан ижод қиламан! Яхши дам олиш натижасида, яхши ижод бўлади! Бу гал денгизга чиқдим, денгизда дам олдим. Тарихий жойларда бўлдим. Барибир денгизда, табиат қўйнида инсон ўзини бошқача ҳис қилади, яхшилаб дам олиб, янги қилмоқчи бўлган режаларим устида ўйлаб, яхши кайфиятда келиб, ҳозирда ҳар куни ижод билан банд бўляпман. 28 май куни “Кабутарлар” деб номланган янги қўшиғимнинг премьераси бўлиб ўтади! Бу қўшиқ ҳақида қисқача айтадиган бўлсам, бу ҳам анча вақтдан буён меҳнат қилинган қўшиқ! Айнан шеъри устида ҳам анча узоқ ўйланди, романтик муҳаббатни тараннум этувчи, инсонга романтик лаҳзаларни тақдим қилувчи қўшиқлардан бири бўлди, деб ўйлайман. Бу қўшиққа клипмейкер режиссёр Ёдгор Носиров билан клип суратга олмоқчимиз! Сценарийси ҳам деярли тайёр. Июнь ойида шу қўшиқнинг клипини мухлисларга тақдим қиламиз. Қўшиқ сўзи ва мусиқа, шоир ва бастакор Алишер Тайрга (“I love you”, «Соғиниб», “Дўст” каби хит қўшиқлари муаллифи), аранжеровка эса Насруллоҳга тегишли! “Кабутарлар” қўшиғимнинг бошқа қўшиқларимдан фарқли жиҳати, жуда ҳам кўп. Биринчидан, услубида, маъносида! Ўйлайманки, менинг репертуаримда бундай саунддаги қўшиқ йўқ. Шуни ҳам айтиб ўтмоқчиман, ҳозирда янги альбомим устида ҳам Алишер Тайр ва Насруллоҳ иш олиб боришмоқда. Мусиқий альбомим бошқаларидан фарқ қилиши учун ҳам, шу ижодкорлар билан ишламоқдаман. Насруллоҳни билган ва билмаганлар учун эслатиб ўтмоқчиман, “Чақалоқлар” ва “Мени кечир” қўшиғимнинг янги кўринишдаги вариантини айнан шу ижодкор қилган. Янги мусиқий альбомим ҳар доимгидек, октябь ойида бўлиб ўтажак янги концерт дастуримдан сўнг, тақдим қилинади. Янги мусиқий альбомдан жой оладиган янги қўшиқларимни октябрь ойида бўлиб ўтажак концерт дастуримга ташриф буюрган мухлисларим биринчилардан бўлиб тинглашади!
Демак, 28 май куни “Кабутарлар” қўшиғи премьерасини асло ўтказиб юборманг!