FATTOHHON.COM
« Все новости
"МАТОНАТ" ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! 12.01.2013 05:58

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига кўра, "Ўзбекфильм" киностудиясида ишлаб чиқарилган драма жанридаги "Матонат" бадиий фильмининг намойишидан олдин, 10 январь куни соат 11 да Киночилар уйида, матбуот анжумани ҳам ўтказилган эди.
12 январь куни эса, “Алишер Навоий” (собиқ Панорама) кинотеатрида “Матонат” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.


Фильм намойишидан олдин кичик концерт намойиш этилди.

Сўнг, фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.
«Матонат» фильми Ватанимиз мустақиллиги ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда жасорат кўрсатиб, ички ва ташқи душманларга қарши аёвсиз курашларда жонини фидо қилган мард ва жасур божхоначиларнинг ёрқин хотирасига бағишланган.
Фильм ҳарбий ватанпарварлик мавзусида бўлиб, унда 2009-21011 йилларда Навоий вилояти ҳудудларида рўй берган воқеалар асос қилиб олинган.

Фильм режиссёри Ғиёс Шермуҳаммад
Сценарий муаллифи Ғофур Шермуҳаммад
Оператор Ҳамидулла Ҳасанов
Ролларда: Боир Холмирзаев, Тоҳир Саидов, Санъат Девонов, Тоҳир Миралиев, Севара Солиева, Самиддин Лутфиллаев, Жалол Юсупов, Жамила Ғофурова ва бошқалар...

Фотолар учун журналист ва фотограф Шерзод Икрамутдиновга миннатдорчилик билдирамиз!
FOTO










