FATTOHHON.COM

« Все новости

100 ФОИЗ ЖОНЛИ ИЖРО КУЙЧИСИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ИШТИХОН ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТГАН КОНЦЕРТИДАН! ЧИРОҚ ЎЧИБ ҚОЛСА ҲАМ, ҲАҚИҚИЙ САНЪАТ ВА ИЖРО ЎЧМАЙДИ!  24.05.2014 16:01

   Foto (26)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Ўзбекистонимиз вилоятлари бўйлаб, 100 фоиз жонли ижродаги концертлардан иборат бўлган, ижодий сафари давом этмоқда!

Foto (18)

24 май куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги ресторанлардан бирида талабларга биноан Озодбек Назарбековнинг навбатдаги жонли ижродаги концерти бўлиб ўтди!

Foto (16)

Кун жуда иссиқ, ҳамда йўл олислигига қарамай, ресторан томошабинлар билан тўлиб тошган. Тик турганларгача бисёр.

Foto (23)

Уларнинг ёши эса, жажжи болакайлардан то энг кекса онахону отахонларгача...

Foto (7)

Foto (8)

Концертга билет топа олмай, деразадан томоша қилаётганлар қанча...

Foto (24)

“Эшигингда”, Машраб ғазали ва Озодбек Назарбековнинг ўзи куй басталаган энг хит қўшиқлардан бири билан концерт дастури бошланди!

Foto (31)

Дастур давомида, “Хафа бўламан”, “Мен сени бир кўргим келар”, “Нега учрашдик?”, “Мени кучлироқ сев”, “Мажнунтолнинг навдалари”, “Севиб қолмасаммиди?”, “Сени қошинг қароми?”, “Оҳ, кимга ёмон?”, “Кўнглимнинг кўчасида”, “Ошно бўлдим девонага ман”, “Кўзларим йўлда”, “Келгин гулим”, “Самарқанд”,  “Сени дея ўйнасам”, “Биздан севги, сиздан озорми?”, “Орангизда онам бўлсайди” ва бошқа қўшиқларнинг барчаси тингловчиларнинг талаблари билан куйланди!

Foto (13)

Foto (33)

Foto (32)

Foto (10)

Илтимос қилинаётган қўшиқларнинг, олқишларнинг, айниқса, онахонлар дуоларининг чеки-чегараси йўқ эди!

Foto (34)

Foto (35)

Санъаткор “Мажнунтолнинг навдалари”, “Кўнглимнинг кўчасида” қўшиқларини ашаддий мухлислари билан биргаликда куйлади.

Foto (29)

Санъаткор концертни “Орангизда онам бўлсайди...” маҳзун қўшиғи билан якунлади.

Foto (14)

Тингловчиларнинг кўзларидаги ёшни кўриб, чиндан ҳам, ҳақиқий санъат, таьсирли қўшиқлар, ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслигига амин бўлиш мумкин эди...

Foto (21)

Концерт авжида айни “Келгин гулим” қўшиғи куйланаётган вақтда, чироқ ўчиб қолди. Табиийки, микрофон ҳам ишлашдан тўхтади. Аммо, ҳақиқий санъат, ҳақиқий жонли ижрони тўхтатиб бўлармиди?  

Foto (12) 

Озодбек Назарбеков қўшиқни микрофонсиз, келган жойидан бор овозида баралла куйлади!

Foto (22)

Бутун ресторанга йиғилган мухлислар, тингловчилар унга жўр бўлишди! Ҳеч қандай микрофонга ҳам ҳожат қолмади гўё! Ресторан ларзага келди! Бу ҳолатни кўриб, чиндан ҳам ҳақиқий санъаткор ҳар қандай вазиятда ҳам, ўз санъати ва ижроси билан вазиятдан ғолиб келиши мумкинлигига амин бўлиш мумкин эди! Чиндан ҳам, ҳақиқий ижрони ҳеч нарса тўхтата олмайди, назаримизда!

Foto (15)

Озодбек Назарбеков концертни “Азизлар, қадрдонлар, ҳар бирингларни чин дилимдан, яхши кўраман, ҳурмат қиламан. Бахтимизга ҳамиша соғ бўлинглар, омон бўлинглар! Яхши кунларда, хурсандчилик кунларда, яна дийдор кўришиш насиб қилсин!” деб самимий сўзлар билан якунлади. Тингловчилар эса, санъаткорни то машинагача кузатиб чиқишди.

Foto (19)

Санъаткор учун халқ меҳридан ҳам ортиқроқ бахт бўлмаса керак.

Foto (6)

Аммо, Халқ ҳам ўз меҳрини муносиб инсонга, ҳақиқий санъаткорга бағишлайди!

Foto (30)

Foto (27)

Санъаткорнинг пешонасидан оқаётган ҳар бир томчи ҳалол тер, бунинг бежиз эмаслигини кўрсатади!

Foto (25)

Foto (9)

Чиндан ҳам, шундай иссиқда, бир неча соатлаб тўлиқ жонли ижрода куйлашнинг ўзи бўладими? Чиндан ҳам, осон эмас, санъат майдони ичра турмоқ!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Самарқанд вилояти, Иштихон туманидан

1113759021_7

Ташкилотчилик ишларидаги ёрдам учун журналист Дилбаҳор Худойбердиевага алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

 Foto (28)

 Foto (30)

Foto (20)

Foto (17)

Foto (11)

Foto (5)

Foto (2)

Foto (3)

Foto (1)