FATTOHHON.COM

« Все новости

“ХАЙР МАКТАБ”! “САЛОМ КАТТА ҲАЁТ!” 25.05.2014 10:58

 1

Ҳар гал 25 май куни ўз ниҳоясига етар экан, инсон қалбини бир вақтнинг ўзида қувонч ва қайғу эгаллайди!

Битирувчилар учун қувончли дақиқалар, кўзёшлари билан уйғунлашиб кетади. Чунки, улар ўзлари учун қадрли даргоҳ билан хайрлашиб, катта ҳаёт остонасига қадам қўядилар.

Мактабни аллақачонлар битириб кетган инсонларни эса, кўнгилларини ширин бир соғинч эгаллайди. Яхшими, ёмонми болаликнинг беғубор кунлари ўтган қадрдон мактаб ёдга тушиб, қадрдон синфхоналарига бир зум бўлса ҳам қайтгинг келади.

25 куни кўнглидан ана шундай ҳислар ўтмаган инсон бўлмаса керак.

DSC_0174_новый размер

DSC_0143_новый размер

Самарқанддаги билим даргоҳларидан бири бўлмиш 21 умумий ўрта таълим мактаби

DSC_0147_новый размер

DSC_0140_новый размер

ўқувчилари ҳам, кўнгилларида олам-олам орзулар билан, бу кунни кутиб олишди ҳамда, келажакда Ватанга муносиб фарзанд бўлишга чин дилдан аҳд қилишди.

DSC_0170_новый размер

Ўз навбатида биз ҳам, барча Ўзбекистонимиз битирувчиларини 25 май “Сўнгги қўнғироқ” билан табриклаб, барчаларига ўзлари орзу қилган олий ўқув юртларига ўқишга кириб, келажакда Ватанга муносиб инсон бўлишларига тилакдошмиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Самарқанддан махсус