FATTOHHON.COM
« Все новости29 октябрь куни «Алишер Навоий» киносаройида режиссёр ва актёр Соҳиб Аббосхоннинг “Кунлардан 1 кун” фильми премьераси бўлиб ўтди.
Премьерада кўплаб ижодкорлар томошабин меҳмон бўлишди.
Фильм жодкорлари саҳнага таклиф этилдилар.
Режиссёр Соҳиб Аббосхон
Ролларда: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, Диёр Маҳкамов, Элёр Маҳкамов, “Элдидо” гуруҳи вакиллари Дилниёз Ғаффоров, Элдор Хушвақтов, Достон Ҳакимов, актрисалар Шахзода Муҳамедова, Наргиза Салмонова ва бошқалар...
Фильм комедия жанрида суратга олинган бўлиб, ўзининг биринчи ўқитувчисини кўриб келиш учун йўлга чиққан собиқ ўқувчиларнинг қувноқ саргузаштлари ҳақида! Улар йўл давомида турли воқеаларга дуч келишади. Шунингдек, фильмда инсонларнинг яқинларига эътиборсизлиги оқибатлари ҳақида ҳам, фикр юритилган.
Фильм комедия жанрида бўлганлиги учун ҳам, жиддий таҳлил қилиш фикридан йироқмиз.
Фильм 30 октябрдан кинотеатрларда намойиш этилмоқда!
Саида Вахобова
Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз