FATTOHHON.COM
« Все новости29 май куни хонанда Нилуфар Усмонова ўзининг “Куйла” қўшиғига видеоклип суратга олдирди. Бу қўшиқ ҳақида сайтимизда маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Клипни клипмейкер режиссёр Ёдгор Носиров суратга олди.
Клип суратга олиш жараёни жуда ҳам қизиқарли кечди. Клип павильонда суратга олинди.
Клип давомида Нилуфар Усмонова бир неча хил имиджларда намоён бўлади.
Бир сўз билан айтганда, клипни гўзалликнинг ёрқин ифодаси, дейиш мумкин.
Клипдаги либосларни Нилуфар Усмонованинг ўзи танлаган, соч турмаги, ҳамда макияжлар эса Артём Дробышев томонидан амалга оширилди.
Суратга олиш майдонида қувноқ муҳит ҳукмрон эди.
Нилуфар Усмонова: - “Куйла” қўшиғимга суратга олинаётган бу клипимиз, трек йўналишида ва ўзининг чиройли фишкаларига ҳам эга! Ёдгор Носиров ҳам, томошабинларга кутилмаган нарсалар ҳам қилиш керак, трек йўналишида зўр эффектлар билан клип суратга олайлик, деб фикр билдирди. Шунинг учун ҳам, трек йўналишида ўзгача, янгиликларга эга клип қилмоқчимиз. Бу клипда 6 хил имижда чиқишим учун, 3 ҳафта кийим йиғдик. Образлар шуни талаб қилди. Суратга олиш жараёнида энг қийин тарафи, мана шу кийимларда туриш, айниқса, баланд пошналарда. (кулади) Лекин, гўзалликни, гўзал кўринишни севмаган аёл бўлмаса керак? Клипда шу жиҳатларни ҳам ҳисобга олдик.
Ёдгор Носиров: - Бошида бу клипни воқеали, сюжетли қилмоқчи эдик. Лекин, воқеалар кўп бўлиб, 2-3 таси Нилуфарга маъқул бўлмагани учун, трек йўналишида суратга олишга қарор қилдик. Яъни, асосан ўз устида ишлашга амал қилинмоқда. Чунки, одатда кўпчилик трек йўналишидаги клипларда асосан 2-3 образ билан чиқиб кетилади. Аммо, Нилуфарнинг бу клипида у 6 та имиджда намоён бўлади. Ҳаракат қиламиз, агар чарчаб қолмасак, 7 образни ҳам суратга олиш ниятимиз бор. Фонлар ҳам ҳар хил бўлади. Ҳозирги кунда воқеали клипларнинг кўпайиб кетганлигини ҳисобга олган ҳолда, Нилуфарнинг бу янги клипида асосий эътиборни хонанданинг ўзига қаратмоқдамиз. Бу клипнинг бошқа клиплардан фарқи ҳам шунда, хонанда ҳеч кимга ўхшамаган, ўзига хос образларда намоён бўлади! Масалан, содда қиз, шўх қиз, агар вақт етса, рок стилидаги қиз образида ҳам суратга олиш ниятимиз бор. Клипнинг монтаж жараёнида махсус эффектлардан ҳам фойдаланамиз. Клип 2-3 ҳафтада тайёр бўлади!
Клипда Нилуфарни кутилмаган қиёфаларда кўришимиз мумкин.
Ҳақиқий гўзалликни тараннум этувчи клип премьерасини кутиб қоламиз!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
КЛИП СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДАН!