FATTOHHON.COM
« Все новости
Лоланинг “Жоним айт” қўшиғига суратга олинаётган видеоклип ҳақида сайтимизда аввал ҳам маълумот берган эдик.
1) МАЪЛУМОТГА ЎТИШ! 2) МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Эндиликда мазкур видеоклип тайёр бўлди!
Тўй куни ҳар бир қизнинг кўнглидан ўтадиган ҳис-ҳаяжонларни ўзида ифодалаган клипда бош қаҳрамон қизни Лоланинг ўзи ижро этган.
Шунингдек, трекларда Лола ўзгача имиджда, елкасида митта қора капалакчалар билан намоён бўлади.
Тўй куни ҳаяжондан ўз тўйидан қочиш даражасидаги Лола, шу куни тўйдан аввал кўчада Жаҳонгир Позилжонов иштирокидаги қизиқарли ҳолатга ҳам дуч келади.
Ниҳоят, тўй соатлари яқинлашганда эса...
Куёв бола, ўша “Севинч” фильмида унга етиша олмаган Бобур Йўлдошев!
Клипда “Севинч” фильмининг яна икки қаҳрамони Лоланинг “ота”си Фарҳод Абдуллаев, ҳамда "она”си Раъно Ярашевани ҳам учратишимиз мумкин. Аммо, бу гал бутунлай бошқача ролларда!
Клипдаги ҳар бир ҳолат бефарқ қолдирмайди. Меҳмонларнинг жанжалли вазиятидан тортиб, фаришта қиёфасидаги қизчанинг йиғисигача!
Кўпчилик томошабинларнинг севимли фильмларидан бўлган “Севинч” фильмининг бутунлай ўзгача якунини ҳам айнан шу клипда тамоша қилишингиз ва “агар Севинч вафот этмаганда нима бўларди?” саволига жавобни ҳам шу клипдан топиш мумкин!
“ЖОНИМ АЙТ” КЛИПИ ВИДЕО!